RU

Последние новости

22:36Элит ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Айн". Роналду асосий таркибда  0 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  2 21:50"Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғри" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  198 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  12 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   3 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  5 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  9 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  9 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  14 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5

Достон Турсунов: “Биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаганимиздан хурсандман” Новости

Достон Турсунов: “Биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаганимиздан хурсандман”

Ёшлар лигасида “Нефтчи” биринчи даврадан сўнг пешқадам бўлиб турибди. Сергей Ковшов бошқарувидаги жамоа танаффусга ижобий натижа билан йўл олди.
“Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида мазмунли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган ҳимоячи Достон Турсунов ушбу муваффақиятга катта ҳисса қўшган футболчилардан бири бўлди. 19 ёшли футболчи ёшлар терма жамоамизга ҳам номзод ўйинчи саналади. Яқинда ушбу терма жамоамизнинг Ереванда ташкил этган йиғинида иштирок этиб қайтган Достон Турсунов  билан суҳбатлашиб, хориж йиғини ва “Нефтчи” ёшлар жамоасининг пешқадамлиги ҳақида фикрларини билишга қизиқдик.

- Достон, аввало U-19 ёшлар терма жамоамизнинг ташкил этган йиғини ҳақида гаплашсак. Арманистонда ўтган йиғин сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ереванда 6 кундан иборат йиғин бўлиб ўтди. Унда машғулотлар бирга икки маротаба мезбонлар билан синов-назорат учрашувида иштирок этдик. Албатта Европада йиғин ўтказишнинг гашти барибир бошқача бўлади. Ҳаммаси режа асосий кечди дейиш мумкин.

- Ўтказилган ўйинлар тўғрисида нима дейсиз?
- Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказган дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Иккинчи  учрашувда эса дуранг қайд этилди. Гарчи ҳар иккала баҳсда ҳам ютқазмаган бўлсак-да, ўйинлар осон ўтмади. Ҳар холда Арманистон ҳам европа вакили ҳисобланади. Ўзига яраша ўйин услубга эга. Дастлабки учрашувда тўлиқ ўйнадим. Иккинчи ўйинда эса мураббийлар бошқа номзодларни кўздан кечирди. Шу боис иккинчи баҳсда захирадан тушдим.

- Ёшлар терма жамоасида мураббийлар сизни қайси чизиқда синаб кўрмоқда?

- “Нефтчи”даги каби терма жамоада ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнайман. Ўзимга ҳам ушбу позицияда ўйнаш қулай.

- U-19 ёшлар терма жамоамизнинг аввалги йиғинларида ҳам иштирок этгансиз. Бу сафарги хориж йиғини аввалгиларига нисбатан қандай фарқ қилди?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, Еревандаги йиғин фойдали бўлди. Ўзига яраша тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди. Бир сўз билан айтганда, шу кунгача катта ўсишга эришдик.

- Яқинда U-19 ёшлар терма жамоасига Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланди. Бундан хабарингиз бўлса керак?

- Ҳа, Равшан Акмаловични бош мураббий бўлганини эшитдим. Яқинда, аниқроғи 2 июлда бошланадиган навбатдаги йиғинда биз футболчиларга янги бош мураббий расман таништирилса керак. Ҳайдаровни тажрибали мураббий эканлигини биламиз. Лекин у киши билан олдин бирга ишламаганман. Насиб қилса бу мураббий билан олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

- Энди суҳбатимизни жамоангиз “Нефтчи” ҳақида давом эттирсак. Ёшлар лигасида “Нефтчи” танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетди. Бу сиз каби бошқа жамоадошларингизни ҳам хурсанд қилган бўлса керак?
- Албатта, бу барчамизни қувонтирди. Аслида ҳам мақсадимиз пешқадам бўлиш эди. Худога шукур, ниятимизга етдик. Лекин бунга осонликча эришдик дея олмайман. Бу йўлда “Машъал” ёшлар жамоасидан жиддий қаршиликка дуч келдик. Афсуски айрим баҳсларда ўзимизнинг хатоимиз эвазига қимматли очколарни бой бердик ва бу ўз навбатида турнир жадвалидаги ўрнимизга салбий таъсирини ҳам ўтказмасдан қолмади. Лекин кейинчалик вазиятни ўнглай олдик.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпионат якунига қадар 1-ўринни сақлаб қолиш имконияти қандай?

- Раҳбарият томонидан олдимизга чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Йигитлар билан ўзаро суҳбатлашиб, буни бажариш учун ҳаммамиз астойдил ҳаракат қилишга келишиб олганмиз. Тўғри, вазифани уддалаш осонликча амалга ошмайди. Чунки ортимиздаги жамоалар ҳам ўтиб кетишга уринади. Аммо биз ҳам осонликча таслим бўлмаймиз.

- Бош мураббий Мурод Исмоилов жамоада ёшларга катта эътибор қаратмоқда. Қандай фикрдасиз, сизга ҳам бу йил олий лигада дебют қилиш насиб қилармикин?
- Шундай бўлиши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Машғулотларни асосий таркиб аъзолари билан ўтказяпман. Мураббийлар штаби керакли кўрсатмаларни беради. Насиб қилса иккинчи даврадан имконият берилса, бундан унумли фойдаланиб қолишга уринаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика