"Дўстлик" мураббийи Камолиддин Усмонов: "Вазиятлардан фойдала олмадик, қарши ҳужумлардан гол ўтказдик"
26 апр 2023 22:05
Новости
"Дўстлик" мураббийи Камолиддин Усмонов: "Вазиятлардан фойдала олмадик, қарши ҳужумлардан гол ўтказдик"
Ўйин ҳақида
- Яхши футбол бўлди. Вазиятлардан фойдала олмадик, қарши ҳужумлардан гол ўтказдик. Узоқ масофадан йўл босиб келганимиз сабаб йигитларда озгина чарчоқ бўлди. Рақиб кучлилик қилди. Уларга кейинги ўйинда омад тилаймиз.
- "Арал" жамоаси билан уч марта тўқнаш келдингиз. Уччаласида ҳам мағлуб бўлдинглар. Бунга сабаб нима?
- Менимча, гап тажрибада. Бизда асосан ёш йигитлар.
- "Арал" жамоасининг ўйинида ўткан йилгидан қандай ўзгариш бор?
- Ўтган йилгига қараганда анча ўсиш бор. Про лига даражасида ўйин кўрсатишмоқда.
- Алишер Азизовнинг вазни борасида нима дея оласиз?
- Албатта, буни вақт кўрсатади, аммо Алишер Азизов ҳозир яхши формада.
- "Арал" жамоасида айнан қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Еттинчи рақамли футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Жамоа сардорини.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии