Доннарумма жамоадошлари билан хайрлашди
25 мая 2021 17:17
Новости
Доннарумма жамоадошлари билан хайрлашди
Дарвозабон Жанлуижжи Доннарумма ёзда катта эҳтимол билан "Милан"ни тарк этади.
"MilanNews" хабарига кўра, дарвозабон "Аталанта"га қарши ўйиндан кейин жамоадошлари билан хайрлашган. У эркин агент сифатида клубни тарк этади.
Дарвозабоннинг агенти Мино Райола сабабли томонлар шартномасини узайтира олишмади. Агент футболчисига йилига 10 млн евро маош тўлашини талаб қилди. Клуб эса 8 млн евродан кўпини бера олмаслигини айтди.
Яқин вақтлар ичида клуб "Лилль" посбони Майк Меньяннинг трансферини эълон қилиши кутилмоқда.
Комментарии