Доннарумма 3 июль куни келажаги борасида якуний қарорни қабул қилади
30 июн 2017 14:16
Новости
Доннарумма 3 июль куни келажаги борасида якуний қарорни қабул қилади
"Милан" посбони Жанлуижи Доннарумма 3 июль куни клуб вакиллари билан учрашади ва россонерлар билан янги шартнома имзолаш бўйича якуний қарорини эълон қилади.
Доннарумма "Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла билан тушлик қилиб, келажагини муҳокама қилади. Олдинроқ 18 ёшли футболчининг оиласи Доннарумма "Милан"да қолишини истаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
ОАВда Доннарумма "Реал"га ўтиши, аммо бу воқеа 2018 йилнинг ёзида амалга ошиши маълум қилинганди.
Комментарии