Доннарумма Сафонов билан рақобатлашишни истамаяпти ва жамоани тарк этиш ниятида
02 дек 2024 11:31
Новости
Доннарумма Сафонов билан рақобатлашишни истамаяпти ва жамоани тарк этиш ниятида
Жумладан, голкиперга Чемпионлар Лигаси 5-турида "Бавария" қарши беллашувда дарвозани Матвей Сафонов қўриқлагани ёқмаган. Доннарумма сентябрь ойидаги жароҳат туфайли қўйиб юборилган "Жирона"га қарши баҳсни (1:0) инобатга олмаса, уч йил деганда биринчи марта ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юборди. Жамоа устози Луис Энрике Россия терма жамоаси аъзоси кучли прессинг қиладиган клубларга қарши ўзини яхшироқ ҳис қилиши билан ўз танловини изоҳлаганди.
Айни дамда италиялик футболчи ПСЖ билан икки ҳафта аввал бошланган янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатган. Доннарумманинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, ФИФА Италия термаси сардорини йилнинг энг яхши дарвозабонлигига номзодлар қаторида эътироф этганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии