RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Дониёр Ҳасанов: “Обод”нинг барча футболчилари эркин агентга айланди” Новости

Дониёр Ҳасанов: “Обод”нинг барча футболчилари эркин агентга айланди”

Тошкентнинг “Обод” клуби очилганига кўп бўлмасдан туриб 2 йил олий лигада фаолият олиб борди.

Афсуски баъзи бир сабабларга кўра клуб ўз фаолиятини якунлайдиган бўлди. Жамоадаги футболчилар айни дамда бошқа клубларда кўрикдан ўтишмоқда. “Обод” нима сабабдан ёпилганини билиш мақсадида жамоа сардори Дониёр Ҳасанов билан суҳбатлашдик.

-  “Обод” жамоасининг тарқалиб кетишига нима сабаб бўлди?
-  Очиғини айтсам, бу ҳақида ҳеч нима бўлмайман. Бизни клуб раҳбарияти йиғиб мажлис ўтказди ва клуб расман ёпилишини маълум қилди. Бизни раҳбариятдан ҳеч қандай норозилигимиз йўқ. Футболчилар учун барча шароитни қилиб беришди. Ушбу клубда 5 йил давомида фаолият олиб борган бўлсам бирор маротаба футболчиларни ранжитганларини кўрмадим. Вақти келса ойликларимизни олдиндан беришди. Бу масалада умуман муаммо бўлмади.


-  Жамоада 5 йил фаолият олиб бордим дедингиз. Биринчи давра якунланди, айни дамда бирор-бир жамоада кўрикдан ўтяпсизми?
-  Албатта, Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан оғзаки келишувга эришганман. Мен билан яна бир жамоадошим “Металлург”га ўтиши мумкин. Шерзод Жалилов, Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қаҳҳоров Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан чақирув олишган. Шохруз Норхонов “Бунёдкор” билан келишувга эришди. Қолган жамоадошлирим ҳам фаолиятини давом эттириш учун бошқа клубларга ўтса керак.

-  Жамоага ҳомийлик қилиб келаётган ташкилот клуб билан ортиқ ишламаслигини айтиб ўтдингиз. Клубни сақлаб қолиш учун бошқа ҳомий топилмадими?

-  Ҳозирча бу ҳақида ҳеч нарса билмайман. Барча футбол мухлислари ва мутасаддилари яхши билса керак, “Обод” билан кўпчилик футболчиларнинг амалда шартномаси бор. Клуб президенти мана шу футболчиларни бошқа жамоаларга сотиб юборса ҳам бўларди. Лекин бундай қилмади. Ҳар бир футболчини қўлига  ҳужжатларини топширди. Хуллас барча футболчилар улар қаторида мен ҳам эркин агентга айландик.


-  ЎФФга жамоа расман ёпилгани ҳақида хабар берилдими?
-  Бу саволингизга ҳам жавоб бера олмайман. Бу ҳақида клуб раҳбарияти билан боғланиб саволингизга жавоб олишингиз мумкин. Агарда ЎФФ “Обод”ни олий лигада иккинчи даврани ҳам якунлаб қўйиши ҳақида айтадиган бўлса бошқа чора қолмайди ва “Обод” иккинчи даврани якунлаб қўяди.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика