Донадони: "Милан"даги муваффақиятларим сабабчиси - Сакки"
19 ноя 2023 11:33
Новости
Донадони: "Милан"даги муваффақиятларим сабабчиси - Сакки"
"Милан"нинг собиқ футболчиси Роберто Донадони фаолиятининг энг юқори нуқтасини Арриго Сакки даврида ўтказганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, айнан "Милан" устози сабабли катта муваффақиятларга эришган.
"Одамлар доимо ўша "Милан"ни яхши хотиралар билан эслайди. Бу тўғри менталитетга эга жамоа бўлган. Ўша пайтда "Милан"даги муваффақиятларимнинг асосий сабабчиси - Арриго Сакки. У барча-барчага мўъжизали онларни тақдим қилганди", - деди Донадони.
Шунингдек, у айни дамдаги "Милан"нинг етакчиси сифатида Рафаэль Леауни айтиб ўтди.
"Леаунинг мухлисиман, у сифатли ўйин намойиш қилмоқда. Бироқ Рафанинг янада тезроқ ривожланишини ва олдинга қадам ташлашини истардим. Нафақат оёқда, балки, мияси билан ҳам тезроқ бўлиши керак. Ўшандагина у янада совуқроқ, дахшатлироқ қуролга айланади", - деди Донадони.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии