RU

Последние новости

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  2 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  9 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  35 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди Новости

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди

Хабарингиз бор, кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Садд"га қарши ўйин ўтказиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келганди.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Доҳа вақти билан соат 11:00да  "Пахтакор" ва "Aspire" вакили, Қатардаги барча футбол майдонларига жавобгар мутахассис ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувни ташкил этишда "Пахтакор"га Қатарда фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўмаклашди.

Унда "Пахтакор" клуби томонидан Доҳага олиб келинган жамоа майдонлари сифатига жавобгар бўлган мутахассис Денис Ан иштирок этди. "Ал Садд" жамоасининг "Жассим Бин Ҳамад" номли стадионида ўтган учрашув давомида Денис Ан "Aspire Sports Turf" футбол майдонлари бўйича етакчи маслаҳатчи мутахассиси Родней Райнер билан тажриба алмашди. Майдон ҳолатларини қай тариқа идеал сифатда ушлаб туриш, уни қайси шароитларда қандай парваришлаш, қанча ҳамда қачон суғориш ва ҳоказо бўйича тегишли маслаҳатларни олинди.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 18:00да, Доҳадаги маҳаллий вақт бўйича эса 16:00дан старт олиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар, матбуот анжуманлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика