RU

Последние новости

10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  31

Дод-вой чемпионат Новости

Дод-вой чемпионат

Мен Қосимов, Ирисметов, Шацкихларнинг ўйинини кўриб катта бўлганман.

Ўзбек футболига қизиқишимга сабабчи бўлган футболчилардан бири Жаъфар Ирисметов эди. ЖЧ-2002 саралаш босқичида Ирисметов терма жамоамизда ўйнаб, бир нечта голлар урганди. Ўша маҳаллар стадионга борганда ўйинчиларни муҳокама қилардик. Уларнинг ҳаракати ва голларини завқланиб гапириб юрардик. 

Ҳозир эса замон ўзгарди. Энди биринчи планга ҳакамлар чиқди. Яхши бошқараётгани учун эмас, аксинча кўп ўйинларда қовун тушириб ҳакамликни эплай олишмаётгани учун. Бу эса жуда ва жуда ачинарли. Модомики биз футболчилар ва мураббийлар қолиб, ҳакамлик мавзусида ҳақида тинмай гапирар эканмиз, бу эртами-кечми ўзбек футболини жарликка бошлайди. 


Ҳакамлик асосий мавзу бўлмаслиги керак!

Ҳа, шундай. Бундан уч-тўрт йил муқаддам "Одил Жуниор" футбол академиясига италиялик икки ёш мураббий келди. Улар билан икки ҳафта бирга юрдим. Футбол ҳақида турли мавзуларда суҳбатлашдик. Кунларнинг бирида улардан сўрадим: "Равшан Эрматовни биласизларми?" "Йўқ" деб жавоб беришди.

Мен ҳайрон қолдим: нега энди жаҳон чемпионатида шунча ўйинни бошқариб, тилларда достон бўлган Эрматов ҳақида эшитмаган бўлишса? "Ахир кўп ўйинларни бошқарган-ку" десам, улар "Биз футболни бошқача кўрамиз, биз кўпроқ тактика ва футболчиларнинг хатти-ҳаракатига эътибор берамиз" дейишди. 

Ишонасизми, улар ҳатто италиялик машҳур рефериларни ҳам танимас экан. Бизда эса вазият бошқа. Биздаги ҳакамлар отнинг қашқасидек барчага маълум. Ва энг ёмони, улар ўйинни юқори савияда бошқара олмасдан ёмонотлиқ бўлиб халққа таниляпти. Мухлислар улардан нафратланяпти. 


Абдурашидга нима бўлди? 

Кеча бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳсини Абдурашид Худойберганов бошқариб борди. Мен уни ёшлигидан биламан. Жуда яхши, иймонли, инсофли ва диёнатли йигит. Жамоаларни "чопмайдиган" кам сонли ҳакамлардан бири.

Лекин кеча Абдурашид ўзига ўхшамади, қўпол хатога йўл қўйди. Тоза пенальтини бермади. Балки бошқа ҳакам бўлганида бунга кўз юмардим. Лекин Абдурашид қанақасига бундай хатога йўл қўйиши мумкин? Ахир у Суперлигада ҳакамлик қилишни йиллаб кутди.

Ўзаро суҳбатларда менга ҳам имконият беришса бўларди дерди. Кеча имконият берилмадими? Ўйинни чиройли якунлаб қўйиши мумкин эди. Биз ҳозир рақиб футболчи устига чиқиб олди, бели орқага букилиб кетди деб истаганча гапиришимиз мумкин. Лекин барибир бу - пенальти! Агар сиз ҳурматга лойиқ чемпионатларни кузатсангиз, бундай вазиятда 99 фоиз ҳакам пенальти қўйишини кўрасиз. 

Кечаги ўйинда Абдурашид Худойберганов ҳакамлик қилганини ўша баҳсли вазият видеоси интернетда тарқалганидан сўнг билдим. Очиғи, мен тур ҳакамлари эълон қилинса, ким қайси ўйинни бошқараркин деб очиб қарамайман. Чунки бунинг умуман қизиғи йўқ. Мен учун майдонда футболчиларнинг ўйини-ю, майдон четидаги мураббийларнинг кўрсатмаси қизиқ. Мен футбол кўрганда футболдан бошқа нарса қидираман. 


Иккинчи рақиб

Майдонда бир жамоа иккинчисига қарши баҳс олиб боради. Шунда бир жамоа иккинчисига нисбатан рақиб бўлади. Лекин ҳозир футболимизда иккинчи рақиб пайдо бўлди. Бу - ҳакамлар. Эндиликда сиз нафақат қаршингиздаги бирламчи рақиб, балки қўлига ҳуштак олган, байроқча кўтарган ҳамда ВАР монитори қаршисида ўтирганлар билан ҳам курашишга мажбурсиз. Эндиликда ғалаба қозониш учун ҳакамларга қарши кураш олиб боришга ҳам тўғри келяпти. Бу юқоридан берилган буйруқми ёки ҳакамларимиз савияси шу қадар пасайиб кетдими, билмайман.

Деярли ҳар турда албатта, ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ва ХАТОга лиқ тўла ҳолатлар гувоҳи бўляпмиз. Бундай ҳакамликдан жабр чекканларнинг кўпи жим юриб охири ёрилди: Канчельский, Секейра, Шацких ва бошқалар. Кеча "Қизилқум" устози ҳам дардини тўкиб сочди.

Уларнинг гапида жон бор. Чунки биз майдонда бўлмағур ҳакамликдан бошқа нарса кўрмаяпмиз. Баъзилар ВАР билан қандай ишлашни билмаяпти. ЎФА юборсин шунақаларни четга малака оширишга. Бориб Англияда, Италияда ўрганиб қайтсин.

Нима учун биз ўйин қолиб ҳакамлик ҳақида гапиришимиз керак? Бунга қачондир чек қўйиладими? Суперлига фақат қоғозда қизиқ бўлиб қолди. Жадвалга қарасангиз, ҳаммаси ажойиб, чемпионлик учун зўр кураш кетяпти. Жамоалар бир очколик фарқ билан ким ўзарга пойга ўйнаяпти. Лекин футбол кўрай десангиз, олатасирдан бошқасини кўрмайсиз. Бу футбол эмас! Бу ғирт майнавозчилик. Шунинг учун ҳам ўйинларга боргим келмайди.

Стадионга бориб янги Қосимов, янги Ирисметов, янги Давлетов, янги Шацкихларни кўргим келади, лекин уларни майдондан қидириб топа олмайман. Кўз олдимда фақат ғалати қарорлар қабул қилаётган ҳуштакли одам, байроқчасини кўтариб у ёқдан буёққа лўкиллаб юрган бақалоқ қора кийим ва қўққайиб турган монитор пайдо бўлади. Ахир биз ҳам бундай маза қилиб футбол кўрайлик. 


Катанецнинг боши қотган

Ҳозир ҳаммадан ҳам терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанецга қийин. Чунки у "катастрофа" чемпионатдан терма жамоага лойиқ футболчиларни ажратиб ололмаяпти. Ҳамма "зомби"га ўхшаб қолган.

Катанец ҳам ўйин кўрай, футболчиларни кузатай деб стадионга келса керак. Лекин келиб бошидан охиригача цирк томоша қилади. Фақат қорни семиз, бурни қизил битта масхарабоз етишмаяпти, холос. Агар масхарабоз ҳам топилса борми, Монте Карло цирки бизнинг футбол олдида "кухня" бўлиб қолади.

 Эрта-индин миллий жамоа йиғин бошлайди. Шу ойда Камерун ва Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинимиз бор. Мана шу икки рақибга қарши жонини жабборга бериб ўйнай оладиган, Ўзбекистон юзини ерга қаратмайдиган мард ўғлонлар борми? Суперлигада кимларни терма жамоага лойиқ, улар билан биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз деб кўрсата оласиз? Токи шу саволларга жавоб топилмас экан, Суперлига кучайяпти деб айюҳаннос солган билан ҳеч нарса ўзгармайди. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика