Дмитрий Губерниев: "Ўйлайманки, Кокорин ва Мамаевнинг фаолияти тугади"
09 окт 2018 17:34
Новости
Дмитрий Губерниев: "Ўйлайманки, Кокорин ва Мамаевнинг фаолияти тугади"
Маълумки, "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин билан "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев тунги клубдан маст ҳолда кўчага чиқиб четда турган машиналарни тепа бошлашган ҳамда "Биринчи канал" бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисини уришган.
Дмитрий Губерниев воқеага қуйидагича изоҳ билдирди:
"Ҳаммасини суд ҳал қилади. Лекин ҳар икки футболчининг жиноий иш қилгани шундоқ кўриниб турибди. Биз бу икки зўравоннинг кафеда одам дўппослаётганини ҳамда кўчада ҳайдовчини ураётганини кўриб турибмиз. Агар улар футбол ўйнашда давом этса, бўлиб ҳам миллий терма жамоага чақирилса бу жуда катта адолатсизлик ва шармандалик бўлади. Биз болаларимиз бу футболчилардан ўрнак олишларини хоҳламаймиз. "Зенит" ва "Краснодар" бу ўйинчилар билан шартномани бекор қилиши керакми? Албатта, шундай қилиш шарт. Ўйлайманки, мана шу воқеадан кейин уларнинг фаолияти тугайди. Россияда бундай одамлар қандай қилиб футбол ўйнаб юрибди ҳайронман".
Комментарии