RU

Последние новости

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  0 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  5 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  13 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз" Новости

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз"

Яқиндагина "Нефтчи" билан шартнома муддатини узайтирган Диёр Туропов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Ўтган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли мавсум бўлди. Ўтган мавсумдаги "Нефтчи" ўз ўйинлари орқали шонли даврларда олинган завқ-қувончни бир лаҳза бўлса ҳам ёдга солди.

- Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз. Жамоада қолишингиз учун энг асосий учта сабабни айтиб берсангиз...

Мухлислар, жамоа ва совринли ўринлар учун яна бир бор уриниб кўриш иштиёқи.

- Туропов кейинги мавсум олдидан мухлисларги нимани ваъда бера олади?

- Ваъда беришга шошилмайлик. Бизнинг айтганларимиз бўлганда, ҳаммаси бошқача бўларди. Аллоҳнинг айтгани бўлади, биздан эса яхши ният ва ҳаракат.

- Ўтган мавсумда жамоамизга медаллар учун курашда нима етишмади?

- Фикримча, барқарорлик ва охирги нуқтани қўйиш етишмади. Ўйлайманки, янги мавсумда мураббийлар режаси асосида мақсад сари интиламиз, мухлислар эса олдингидек, бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлардим. Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз ва уларнинг уйқусиз тунларида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлади деган умиддаман.

Маълумот ўрнида, Туропов ўтган мавсум "Нефтчи" сафида 26 та учрашувда қатнашиб, "4+1" натижа кўрсатган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика