RU

Последние новости

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  13 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  31

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди” Новости

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда бизга фақат ғалаба керак эди. Чунки мухлисларимиз ҳам анчадан бери жамоамиздан уч очко кутаётганди. Ўйинда муҳим гол урдик. Қолаверса, бугун ўйинда дарвозамиз дахлисизлигини сақлаб қолдик. Анчадан бери буни амалга ошира олмаётгандик. “Зомин”да ҳам вазият юзага келди, лекин омад биз томонда бўлди. 

Янги келган футболчилар хусусида

- Ортда қолган иккита ўйинга қараб, янги келганлар борасида бир дарҳол хулоса қилмаслигимиз керак. Қолган баҳсларда улар албатта жамоага фойда келтиради.

Захирадан туширилган футболчилар тўғрисида

- Айрим етакчиларни захирада қолдирганим режам асосида амалга оширилди. Чунки айримларга дам беришни ният қилгандим. Баратов сариқ карточка олганидан кейин, иккинчи бўлимда уни алмаштиришга қарор қилдим, чунки у кейинги беллашувларда жамоага асқотади. Шодиев ҳам ҳар ўйинда майдонга тушиб келади, шу сабабли, бугун уни захирадан майдонга чиқаришни режалаштиргандим. 

Дарвозабон масаласи борасида

- Жамоамиздаги ҳар иккала дарвозабон ҳам асосий посбон ҳисобланади. Ўйинга қайси бири яхшироқ спорт формада бўлса, ўша куни майдонга тушади. Бири асосий, ёки буниси захирада қолади деб айта олмайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика