RU

Последние новости

17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  0 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  9 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  1 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  2 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  12 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  16 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди” Новости

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда бизга фақат ғалаба керак эди. Чунки мухлисларимиз ҳам анчадан бери жамоамиздан уч очко кутаётганди. Ўйинда муҳим гол урдик. Қолаверса, бугун ўйинда дарвозамиз дахлисизлигини сақлаб қолдик. Анчадан бери буни амалга ошира олмаётгандик. “Зомин”да ҳам вазият юзага келди, лекин омад биз томонда бўлди. 

Янги келган футболчилар хусусида

- Ортда қолган иккита ўйинга қараб, янги келганлар борасида бир дарҳол хулоса қилмаслигимиз керак. Қолган баҳсларда улар албатта жамоага фойда келтиради.

Захирадан туширилган футболчилар тўғрисида

- Айрим етакчиларни захирада қолдирганим режам асосида амалга оширилди. Чунки айримларга дам беришни ният қилгандим. Баратов сариқ карточка олганидан кейин, иккинчи бўлимда уни алмаштиришга қарор қилдим, чунки у кейинги беллашувларда жамоага асқотади. Шодиев ҳам ҳар ўйинда майдонга тушиб келади, шу сабабли, бугун уни захирадан майдонга чиқаришни режалаштиргандим. 

Дарвозабон масаласи борасида

- Жамоамиздаги ҳар иккала дарвозабон ҳам асосий посбон ҳисобланади. Ўйинга қайси бири яхшироқ спорт формада бўлса, ўша куни майдонга тушади. Бири асосий, ёки буниси захирада қолади деб айта олмайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика