RU

Последние новости

18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  1 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  1 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  10 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   3 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  5 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  5 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  7 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   4 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   13

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У бошловчининг "Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқолмаслигини олдиндан билганмидингиз?" қабилида берилган саволига шундай жавоб қайтарди:

— Яширмайман, Тахмин қилганман. Олдиндан билиш имконсиз, чунки 1 дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам билмаймиз. Ички хавотир бор эди. Бу Абрамов тайинланган кунда бошланган. Шу туфайли мен учун ҳеч нарса кутилмаган бўлмади.

— Хорижлик мураббийни кетказиб, ўрнига маҳаллий мутахассисни олиб келиш тўғри эдими?

— Йўқ. Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашишини айтади. Зўр, бу менга ҳам ёқади. Мисол учун, кеча боксчимиз Б. Мелиқўзиев ҳужумкор бокс кўрсатди ва битта зарба туфайли нокаутга учради. Футбол ҳам шунақа: уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони 2 та ўйинда ҳам Купернинг фалсафаси тўғрилигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам 3 тадан гол урди. Фақат олдинги чизиқ вакиллари билан иш битмаслигини барча билади. Эктор ишни ҳимояни қуришдан бошлаганди. У биларди мудофаамиз "авария" ҳолатидалигини. 

Биз ЖЧ саралашидаги рақибларимиз Корея, Австралия, Япония, Эрон билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Масалан, Кореянинг етакчилари АПЛда, Бундеслигада ўйнайди. Бизнинг футболчилар эса Жанубий Кореянинг 2-дивизионида. Биз улар билан қандай қилиб ҳужумкор ўйнашимиз мумкин? Бунинг учун ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. А, Абрамов эса ҳимояланишни билмайдиган мураббий. У буни бир неча бор исботлаган: 2 марталаб олимпиададан мосуво қилганида, 5-6 талаб голлар ўтказганида... Мен шахс сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам унга ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика