RU

Последние новости

17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  0 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  0 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  0 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  1 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  2 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  1 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  7 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2

Диёр Имомхўжаев "тошбўрон", Кападзе ва Саудия Арабистони ҳақида гапирди Новости

Диёр Имомхўжаев "тошбўрон", Кападзе ва Саудия Арабистони ҳақида гапирди

23 ёшга бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган қитъа кубогининг 2-ярим финали ҳам ортда қолди.

Унда Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб қилишди (2:0). Учрашувдан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевдан интервью олишга улгурдик.

— Япония барча ёш тоифасидаги турнирларда қитъанинг асосий фаворити ҳисобланади. Уларга қарши шундай ўйнашимизни кутган эндингизми?

— Ҳа, ўтган ўйиндан келиб чиқиб Японияни мағлуб қилишимизга ишонган эди. Чунки жамоада руҳият ошди. Агар Ироқни осонлик билан ютсак, кун чиқар юрт вакилларига қарши бугунги кайфиятда майдонга чиқа олмас эди. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлади. Ироқ билан ўйиндаги жуда қийин ғалаба бизнинг фойдамизга ишлади. Шу туфайли бемалол ютишмизга ишонган эдим. Йигитлар мухлислар учун ҳам, оиласи учун ҳам — ҳамма учун ўйнашди. Мен шундан хурсандман. 

Қаранг, агар Ироқни осонлик билан ютсак, оддий воқелик бўлиб қоларди. Ҳозир ўша баҳс ҳам, бугунги ғалаба, мухлисларнинг стадион ташқарисидаги ажойиб перформанси-ю ўз майдонимизда финалга чиқишимиз ҳам тарихий воқеага айланди.

— Мухлислар фақат бир ўйинга четлатилганми?

— Ҳа, финалда томошабинлар стадионга қайтиши мумкин бўлади. "Пахтакор" стадионидаги ўша ўйин 20 йилда кейин ҳам "тошбўрон" воқеаси сифатида эсланса керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам сўнгги пайтларда шунга ўхшаш ходисалар рўй бера бошлаганди. Бу қанчалик ёмонлиги ОФК тимсолида маълум бўлди.

— Энди финал ҳақида. Саудия Арабистони ёш жиҳатдан биздан каттароқ. Ўша ўйин ҳақида тахминларингиз қандай?

— Фақат ғалаба. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Тўғри, саудияликлар чемпион бўлишни жуда хоҳлашмоқда. Шунинг учун плей-офф баҳсларидан бошлаб уларга миллий терма жамоанинг 2 нафар вакили ҳам қўшилди. Ҳа, улар тажрибалироқ. 

Аммо Саудия Арабистонидан ҳам олинмаган аламларимиз бор. Миллий ва олимпия терма жамоаларимиз сўнгги баҳсларда уларга имкониятни бой беришган эди. Шунинг учун характер кўрсатиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман. Эсингизда бўлса, 2008 йилда ҳам рақиб биздан кучли эди. Лекин МҲСК стадионидаги аура, мухлислар юзага келтирган муҳит уларни фалаж қилиб қўйган ва 3:0 ҳисобида зафар қучганмиз. Ўша куни Тимур Кападзе ҳам саудияликлар дарвозасига гол урган эди.

— Бунақа ғалабалардан кейин финалдаги эҳтимолий муваффақиятсизлик ҳам енгил қабул қилинса керак...

— Йўқ, мағлуб бўлмасак керак. Ҳозир болаларимиз бир нарсани ҳис қилишлари керак, улар аллақачон қаҳрамонга айланишди. Бу бизга қўшимча мотивация беради.

— Охирги саволим мураббий ҳақида бўлади. Олдинроқ Бабаянда ҳам, Друловичда ҳам кўплаб юлдузлар бор эди. Олимпиячиларимизнинг бугунги таркибига қарасангиз, бир хил даражадаги футболчилар йиғилганига гувоҳ бўласиз. Улар ўзларидан катта ёшдаги рақибларга қарши ўйнашса ҳам, ўйин мазмунли чиқяпти. Биз узоқ вақтдан бери кутаётганимиз кучли маҳаллий мутахассис етишиб чиқяптими?

— Мен Тимур Кападзени футболчилик даврида ҳам, ҳозир ҳам жуда ҳурмат қилганман. Чунки у ўз имзосига эга шахс. Умид Аҳмаджонов даврига терма жамоани кимга топшириш масаласи муҳокама қилинган эди. Мен ўшанда бутсаларини эндигина михга илган Кападзени кўрсатгандим. Унга имкон берилган ва ўша даврда ҳам яхши таассурот қолдирган эди. Унинг футболи қўрқоқ футбол эмас. Кападзе, Бердиев сингари мутахассислар футболимиз учун жуда керак. Бу қачондир Сречко Катанец кетса, бош жамоамиз тақдири ишончли қўлларда қолишини англатади...

Фахриддин суҳбатлашди

U-23 Осиё Кубоги. Энг ёш футболчимиз нима деди? 

Автор :
Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика