RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Диёр Имомхўжаев: Олимпиячиларда суғур куни. Биз хатодан хулоса чиқарганмизми? Новости

Диёр Имомхўжаев: Олимпиячиларда суғур куни. Биз хатодан хулоса чиқарганмизми?

Бугун 2015 йилдаги воқеалар ёдга олинадиган кун.

Хуллас, Тоҳир Шамсутдинов деган йигитимиз кореялик футболчининг юзига Таиландда 2-3 мушт туширган, кейин биздаги футбол жамоатчилиги шокка тушганди. Оқибат бош мураббий Шуҳрат Мақсудовнинг ишига таъсир қилди ва олимпиячилар Бахтиёр Ашурматовга ишониб топширилди.

Мураббий ўзгардими? Ўзгарди.

Давримизга келиб бироз бошқачароқ бўлди. Жасур Абдураимовнинг ёшлари Баҳрайнда жуда чиройли ўйнаб юборди. ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилмаган бўлса-да, ўйин кўпчиликка ёқди. Бу ҳолат мураббийни Ўзбекистон U23 термасига етаклади. Қолгани “Пахтакор”даги ўзгаришларга уланиб кетди. Янги раҳбарият Равшан Ҳайдаровни бўшатди, ЎФФ эса Жасур Абдураимовни. Асқар Толибжонов жавобгар ташкилот эса узоқ ўйланиб ўтирмай, Абдураимовнинг жамоасини Ҳайдаровга берди.

Мураббий яна ўзгардими? Ўзгарди. Ўхшашлик бор.

Кейинроқ Риога бориши керак бўлган жамоанинг юрак уриши оғирлашиб қолди. Шундан келиб чиқиб, Бахтиёр Ашурматов бўшатилди ва Виктор Жалилов унга жавобгар бўлди. 2015 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон олимпиячилари Словакиядаги турнирда иштирок этиши керак бўлиб қолди. Буни қарангки, Самвел Бабаяннинг ёрдамчиси бўлган Виктор Жалилов Словакияга бора олмасди. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоасини 5 кунлик фарқ билан Яман ва Филиппинга қарши ўйинлар кутиб турганди. Вазият оддий ҳал қилинди, Дилшод Нуралиев олимпиячиларни олиб Словакияга етди, шу жамоанинг бош мураббийи Жалилов эса Бабаян билан қолди.

Мураббий улгурмадими? Улгурмади.

Давримизга келиб Равшан Ҳайдаровда ҳам шундай бўлди. Олимпиячилар Хитой билан ўйинга бориши керак бўлиб қолди. Буни қарангки, Самвел Бабаяннинг ёрдамчиси бўлган Равшан Ҳайдаров Хитойга бора олмасди. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоасини Эронга қарши ўйин кутиб турганди. Вазият оддий ҳал қилинди, Александр Мочинов олимпиячиларни олиб Хитойга етди, шу жамоанинг бош мураббийи Ҳайдаров эса Бабаян билан қолди.

Мураббий яна улгурмадими? Улгурмади.

“Совпадение? Не думаю...” Ҳаммаси Самвел Бабаяннинг хоҳиш ва иродасига боғлиқ ҳолатлар. Кейинроқ унинг ўзи Ўзбекистон олимпия терма жамоасига жавобгар бўлиб, Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқа олмаган ва Ўзбекистон футболи учун Рио эшиклари ёпилганди. Ўхшашлик шу фонда давом этмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Икки йил аввал Виктор Жалилов ўз ўрнини Бабаянга қандай бўшатган бўлса, Ҳайдаров ҳам шундай қилиши мумкин эмасми? Менимча, мумукин. Мақолани ўқишда давом этинг.

Бахтиёр Ашурматов икки йил олдин саралашда Ҳиндистонни 2:0, Бангладешни 4:0 га ютган, Сурия эса худди шу рақибларнинг ҳар иккаласини ҳам 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳал қилувчи ўйинга сурияликлар тўплар нисбатидаги устунлик билан келди. Уларга ҳам, Ўзбекистонга ҳам дуранг етарли эди. Аммо Ўзбекистон мағлуб бўлди — 1:2. Бу аҳволимизни оғирлаштирди: саралашдан ўта олмасак-а?

Бахтимизга “Б” гуруҳи ўйинлари мартда эмас, майда бўлди. Адашмасам, Асқар Толибжоновнинг шахсан ўзи саралашнинг сўнгги гуруҳи ўйинларини томоша қилиш учун Амирликларга учиб кетди. Агар Қирғизистон Кувайт билан дуранг ўйнаб бермаганида, сўнгги турда Иордания қаҳрамонлик кўрсатмаганида, ҳаммаси тамом эди. Мана шу термалар бизни Осиё чемпионатига олиб чиқди. Биз бир амаллаб бешинчи жамоа бўлиб олгандик.



Равшан Ҳайдаров саралашда Ливанни 3:1, Непални 2:0 га ютди, БАА эса худди шу рақибларнинг ҳар иккаласига умумий кўпроқ гол урди. Бугун бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинга мезбон БАА футболчилари тўплар нисбатидаги устунлик билан келди. Бугун уларга ҳам, Ўзбекистонга ҳам дуранг етарли бўлиши мумкин. Хўш, бу сафар хатони такрорлаймизми? Ёки юқоридагилар каби суғур куни давом этадими?

Бахтимизга қолган гуруҳи ўйинлари биздан кечроқ бошланди. Шу кетишда Асқар Толибжоновнинг шахсан ўзи саралашнинг сўнгги гуруҳи ўйинларини томоша қилиш учун қайсидир мамлакатга учиб кетмаса бўлди. Кучли бўлсак, ҳаммасини ўзимиз ҳал қилишимиз керак. Йўқса, Қирғизистон, Иордания, Ҳиндистон ёрдамига суяниб, тасодифларга сармаст бўлишда давом этамиз.

Хато қилиш айб эмас. Хато такрорлаш — айб. Биз икки йил аввалги муваффақиятсизликдан кейин ҳам бугунги жамоага деярли ўшандай муносабатда бўлдик. Бунда гап Олимпиада йўлланмаси бор ёки йўқлигида эмас. Гап мозийга қайтиб иш кўрмаслигимизда.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика