Диёр Имомхўжаев: "Футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман"
18 мая 2022 11:39
Новости
Диёр Имомхўжаев: "Футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман"
ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида вақт чўзиш ҳақида пост қолдирди.
"Футболчиларимизнинг вақт чўзишлари масаласида кўп ёзиляпти. Бу борадаги танқидларга тўлиқ қўшиламан ҳамда лига раҳбари сифатида футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман. Уларга маош футбол ўйнаётганликлари учун тўланади, вақт чўзиш учун эмас. Баъзида пулни ҳалоллаб олиш ҳақида ҳам бош қотириш керак", - деди ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Олдинроқ Шаҳбоз Беғамов ҳам шу мавзуни кўтарганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии