RU

Последние новости

07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  2 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  21 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  1 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2

Дисквалификация қилинган футболчи келишилган ўйинларда қатнашмаганини айтди Новости

Дисквалификация қилинган футболчи келишилган ўйинларда қатнашмаганини айтди

Куни кеча сайтимизда "Banladesh Footbal Live" канали тарқатган хабар эълон қилинди.

Унда Бангладешда фаолият юритаётган ҳамюртларимиздан бири келишилган ўйинларда қатнашгани учун 2 йилга дисквалификация қилингани айтилган. Воқеага аниқлик киритиш мақсадида Саиддостон Фозиловнинг ўзи билан боғландик.

— Айни пайтда қаердасиз, трансфер ҳуқуқингиз қайси жамоага тегишли?

— Ҳозир Бухородаман. 7 август куни қайтгандик Бангладешдан. Ҳозирча эркин агент бўлиб турибман.

— Футболдан 2 йилга четлатилганингиз тўғрисидаги хабарни қачон эшитдингиз?

— Championat.asia нашрида чиқишидан аввалги кун кечки пайт. Ўқиб, ҳайрон қолдим. Дарҳол Банладеш футбол федерациясига апелляция бердим, ФИФАга мурожаат юбордим. 

— Бангладеш сайтлари бунақа хабар чиқариши учун асос борми?

— Йўқ. Улар мен билмаган ҳолатда ҳамма жойга тарқатиб юборишди. Ҳеч кимнинг қўлида исбот йўқ. Шунингдек, Championat.asia'дан ҳам хафа бўлдим. 

— CA ўз вазифани бажаряпти. Нега эътироз билдиряпсиз?

— Мен Бангладеш нашрлари, федерациясидан нега бундай бўлганига жавоб олишга ҳаракат қиляпман. Ўзимизда Championat.asia'да расмларим, исмим билан чиқиб кетди. Бу нашрни барча яқинларим ўқийди. Шу туфайли кўриб, шокка тушиб қолдим.

— У ерда тотализатор мавзуси бўлганми?

— Ҳа. Биз Бангладешда эканимизда чақириб, суҳбатлашишган эди. Улар футболчилар айбсизлигини, гап клуб раҳбариятида эканини билишарди.

— Унда нега ўйинчилар жазоланяпти?

— Раҳбариятни айблаш учун ҳеч қанақа исбот топа олишмай, барча айбни 4 ҳимоячи ва дарвозабонга қўйиб юборишган. Менда исботлар етарлича. Буни Бангладеш федерациясига ҳам, ФИФАга ҳам кўрсатиб, ўзимни оқлай оламан.

— Бу ҳали якун эмасми?

— Йўқ, мен ўзимни оқлайман. Бангладеш нашрлари тарқатган хабар расмий эмас. Ҳали ҳеч кимнинг почтасига хат юборилмаган.

— Саиддостон, 2019 йил Про лига вакили "Зарангари" (Ғиждувон) жамоасидаги ўйинларингизни стадиондан кузатганман. Ўша жамоа ҳам тотализатор туфайли лигадан четлатилганди. У ишда алоқангиз бўлмаганми?

— Йўқ. "Зарангари"даги воқеаларда футболчиларнинг алоқаси йўқлиги тасдиқланган, клуб ёпилган эди. Бу сиз ишлайдиган сайтда ҳам чиққан.

— Тушунарли. Агар қўшимча гапларингиз бўлса, марҳамат.

— Ҳимоячи бўлишимга қарамай, "Баридхара"да тўпурарлардан бири эдим. 4та гол уриб, ассист ҳам берганман. Айтганимдек, ўзимни оқлайман ҳали. Championat.asia'дан ҳам хафаман. Ўша хабарни ким ёзган? Судга бераман. Ҳеч қандай исботи бўлмай туриб, мени тотализатор ўйнаганга чиқаришди. Ҳозир емаган сомсамга пул тўлаб ўтирибман...

Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика