RU

Последние новости

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  16 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  375 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  21 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

"Динамо"нинг ғалабали серияси 20 ўйинга етди Новости

"Динамо"нинг ғалабали серияси 20 ўйинга етди

Биринчи Лига 28-тури доирасида Самарқандда Қаршининг «Насаф-2» клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси кетма-кет мавсумдаги 20-ғалабасини қўлга киритди.

Кетма-кет учинчи учрашувни мезбонликда ўтказган кўҳна шаҳарлик футболчилар «Зомин», «Машъал-2»дан сўнг энди «Насаф-2» жамоасини мағлуб этишга эришдилар.

Ўйин тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтган бўлсада, учрашувдаги ҳисоб бўлим якунига келиб очилди. 41-дақиқада Жонибек Кўчимов рақиб ҳимоясидаги пала-партишликдан фойдаланиб, мухлисларни қувонтирди, 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тизгини мезбонларда бўлди. Баҳснинг 63-дақиқасида Алишер Холиқовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Омаджон Тайлоқов, бу сафар ҳам нишонда адашмади, 2:0.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» жамоасининг ғалабали серияси 20 та баҳсга етди. Самарқанд жамоаси турнир жадвалидаги пешқадамликни ўзида сақлаб, бош мақсади Олий Лигага қайтиш учун яна бир муҳим қадамни ташлади.

«Динамо» кейинги икки турда 4 ва 7 октябрь кунлари Тошкентда «НБУ-Осиё» ва «Пахтакор-2» жамоалари меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 29-тур.

25 сентябрь (якшанба)

«ДИНАМО» - «НАСАФ-2» - 2:0

Самарқанд, 1552 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, Х. Баҳодиров (Тошкент) – 8,0, Д. Клепиков (Тошкент) – 8,3, С. Ҳокимов - 9

Назоратчи: Т. Абдуллаев (Ташкент).

Голлар: Жонибек Кўчимов (41), Омаджон Тайлоқов (63, пенальти).

«Динамо»: Михаил Наумов, Алексей Николаев (Ҳакимхон Аъламхонов, 85), Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов (Лазиз Нуриддинов, 66), Омаджон Тайлоқов, Жонибек Кўчимов, Фирдавс Абдусалимов (Ислом Шарипов, 36), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 63)

«Насаф-2»: Жавоҳир Комилов, Шамсиддин Саъдуллаев, Сирож Еттибоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Достон Бердиқулов, Жавоҳир Ашуров, Дилшод Саидов, Наврўз Иззатуллаев, Шохруҳ Сафаров, Шерзод Насруллаев, Самандар Шукуруллаев.

Огоҳлантиришлар: А. Бозоров (48) – Г. Ғайбуллаев (41), Д. Бердиқулов (41), С. Шукурулаев (41), Ш. Насруллаев (43).

Четлатиш: С. Шукуруллаев (иккинчи огоҳлантириш, 88).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика