"Динамо"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
22 июн 2024 11:40
Новости
"Динамо"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
Жорий йилнинг 25 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси "Динамо Плюс" футбол клуби ва футболчи Антон Толордава ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди.
Унда қайд этилишича, футболчи ва клуб ўртасидаги молиявий низоли ҳолат 45 кун муддат ичида тўлиқ бартараф этилиши лозим. Агар мазкур масала кўрсатилган вақт ичида ечим топмаса, ФИФА клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилаши маълум қилинган. Кейинроқ "Динамо" белгиланган муддатда ишни ёпмагани учун ФИФА май ойида клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади.
"Динамо" куни кеча собиқ футболчиси билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди ва клубдан трансфер тақиқи олиб ташланди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии