RU

Последние новости

21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  22 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  6 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  18 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

«Динамо» «Хўжанд» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Тожикистонга жўнаб кетди Новости

«Динамо» «Хўжанд» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Тожикистонга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида икки томонлама кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Душанбедаги ташрифлари доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган келишувларга мувофиқ, Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги йирик бизнес форуми ва тадбирлар доирасида апрель ойида Самарқандда “Динамо” – “Хўжанд” (2:2) ўйини ҳам ўтказилганди.

Август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Тошкентдаги расмий давлат ташрифи чоғида ҳукуматлар ўртасида имзоланган битимлар, хусусан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, 7-9 сентябрь кунлари Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида Сўғд ва Самарқанд вилоятлари ўртасида йирик бизнес форуми, самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси, икки давлат санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва футбол учрашуви ташкил этилади. Шунингдек, Самарқанд делегацияси 9 сентябрь куни – Тожикистон Мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирларида иштирок этади.

“Динамо” жамоаси Самарқанд вилояти делегатция билан бирга бугун эрталаб Тожикистонга жўнаб кетди.

“Хўжанд” ва “Динамо” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 7 сентябрь, соат 17:00да Хўжанддаги марказий стадионда бошланади. Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзодалар иштирок этиб, ўйинни расман бошлаб беришлари кутилмоқда.

Ўртоқлик учрашуви.
7 сентябрь (жума)
Бош ҳакам: Хуршед Дадабоев (Хўжанд)
«ХЎЖАНД» (Тожикистон) – «ДИНАМО» (Ўзбекистон)
Ўйин бошланиш вақти:
17:00.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика