RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  10 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди Новости

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши ўтказган «Динамо» жамоаси Самарқандга ғалаба билан қайтди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-Лигасига чиқиш учун курашган Актау шаҳрининг «Каспий» клуби Қозоғистон Биринчи Лигасининг етакчи клубларидан бири саналади. Тошкентдаги йиғин доирасида ушбу жамоалар ўзаро ўйинда майдонга тушишди ва қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида «Динамо» сафида кўрикдан ўтаётган 21 ёшли молдовалик ҳимоячи Раду Рогак томонидан киритилган гол якунда жамоага Қозоғистон клуби устидан ғалаба келтирди, 1:0.

Шу куни жамоа сафида кўрикда бўлган янги футболчилар Фаррух Шотурсунов ва Дамир Низановлар майдонга тушишди.

Бир ҳафта давомида Тошкентда мавсум олди иккинчи йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси ушбу баҳсдан сўнг Самарқандга қайтди.



Назорат учрашуви. Тошкент

24 февраль (жума)

«ДИНАМО» - «КАСПИЙ» (Қозоғистон) – 1:0

Гол:
Раду Рогак, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Раду Рогак, Илҳом Комилов, Комил Шарофутдинов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дамир Низанов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов, Темур Файзуллаев, Фаррух Шотурсунов.

Олий Лиганинг 1-тури доирасида 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўладиган «Динамо»чилар ўйинга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳда олиб боришади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика