RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  23 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди Новости

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди

Теги :  "Динамо"
Ижтимоий тармоқларда "Динамо" ПФК жамоасидаги молиявий вазият ҳамда Самарқанд шаҳридаги стадионларнинг ҳолатига боғлиқ мақолалар эълон қилинди.

Жумладан, интернет нашрларида "Самарқандга футбол керак эмасми?" сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда "Динамо" ПФКдаги молиявий ҳолат ва жамоанинг уй стадиони тайёр эмаслиги ҳақида сўз борган.

Шуни маълум қиламизки, жамоа олдидаги муаммолар раҳбарият томонидан бирин-кетин ҳал этилмоқда. "Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди.

Шунингдек, "Динамо" марказий ўйингоҳини Суперлига ва халқаро учрашувларни ўтказишга тайёрлаш мақсадида "Nasaf Megastroy" МЧЖ томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, футбол майдонига дренаж тизимини ўрнатиш, суғориш тизимини модернизация қилиш ҳамда ёритиш тизимини кучайтириш ва чим қопламасини ётқизиш ишлари бажарилган. Айни вақтда стадионнинг югуриш йўлакларига асфалт ётқизиш ишлари ҳам амалга оширилиб, ишлар якунлаш арафасида.

Самарқанд шаҳридаги "Afrosiyob Arena" стадионини ҳам стандарт ҳолатга келтириш борасида мутасаддилар томонидан тегишли ишлар бошланган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика