RU

Последние новости

12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  0 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими? Новости

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими?

Ушбу турнинг эътиборли ўйинларидан бири «Динамо» ва «Олмалиқ» ўртасида ўтказилади. Бу жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинлари принципиал аҳамиятга эга бўлмоқда.

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 24-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Олмалиқ» учрашувини бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилди. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков.

Олий Лига. 24-тур.
13 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Учрашув бошланиш вақти: 15:30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК МЕЗБОНЛАРДА


«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 17 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 8 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 5 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 24:18 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида «Олмалиқ» 28, «Динамо» 19 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. «Олмалиқ»нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинларида «Олмалиқ» жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўшанда бош ҳакам Шерзод Қосимов «Динамо» ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматовга қизил карточка кўрсатганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлари:
31.10.2015 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:1
02.10.2014 «Динамо» - «Олмалиқ» 2:1
30.03.2013 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:0
09.08.2012 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
10.06.2011 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
05.06.2010 «Динамо» - «Олмалиқ» 4:2

ЭСКИ ТАНИШЛАР…


Бугунги кунда «Олмалиқ» сафидаги бир қатор футболчилар «Динамо» мухлислари учун бегона эмас. Жумладан, олмалиқликлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев 2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Динамо» сафида ўтказиб, Самарқандда ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Мавсум якунида жамоа қуйи лигага равона бўлган бўлсада, Мурзоев «Динамо» тўпурарига айланган эди.

Шунингдек, «Олмалиқ» яримҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда «Динамо» сафида амалга оширганди.

Олмалиқликлар чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ҳам 2012 йилги мавсумда «Динамо» сафида тўп сурган.

Дарвоқе, ўтган мавсум Биринчи Лигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Виктор Клишин ҳам бугунги кунда «Олмалиқ» жамоаси ҳужумчиси саналади.

Ўз ўрнида «Динамо» сафидаги Фарҳод Тожиев ва Муҳаммад Исаевлар «Олмалиқ» аъзоси саналишади.



ФАКТ…

Олий Лига доирасида «Динамо» - «Олмалиқ» ўртасидаги Самарқанддаги сўнгги ўйин 2015 йилги мавсумнинг сўнгги турида Самарқандда ўтказилиб, ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган «динамочилар» сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ва айнан «Олмалиқ» Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги «Динамо»ни Биринчи Лигага равона қилган эди.

Жорий йилда эса бу жамоалар кубок доирасида 1/8 финалда ўзаро учрашиб, 1:1 ва 2:2 натижаси билан «Динамо» кейинги босқичга йўл олганди.

НОХУШ АНЪАНА…


«Динамо» Олий Лига доирасидаги сўнгги 10 ўйинда гол ура олмаяпти. Ушбу учрашувда самарқандлик футболчилар бу нохуш анъанани буза олишадими, майдонда кўрамиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика