«Динамо»: «Насаф» билан ўртоқлик учрашувига марҳамат
19 мар 2017 15:09
Новости
«Динамо»: «Насаф» билан ўртоқлик учрашувига марҳамат
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 23 ва 28 март кунлари Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари боис, Олий Лигада қисқа танаффус юзага келади.
Қисқа танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида «Динамо» ва «Насаф» клублари бугун, 19 март куни Самарқандда ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Учрашув «Динамо» марказий стадионида соат 16:00 да бошланади. Чиптаси баҳоси 5 минг сўм. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу ўйинга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.
Ўртоқлик учрашуви.
19 март (якшанба). 16:00.
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
Самарқанд, «Динамо» стадиони.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии