RU

Последние новости

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  0 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  14 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

"Динамо": Мухлислар диққатига Новости

"Динамо": Мухлислар диққатига

Теги :  Динамо
«Динамо» жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғиз қолдирмайдиган самарқандлик футбол мухлислари бу турда Навоий шаҳрига сафар қилишади.

Хабарингиз бор, севимли «Динамо» жамоамиз Олий Лига 27-тури доирасида Навоийда «Қизилқум» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув «Динамо» учун жуда муҳим баҳс саналади. Сабаби, ЎФФ қарорига кўра, Олий Лиганинг дастлабки 11 жамоаси 2018 йилда Олий Лигада иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлайди. Ҳозирда турнир жавдалида «Қизилқум» ва «Динамо» жамоалари 11-12-ўринларда ёнма-ён бораётган ва уларни бир очко ажратиб турганлигини инобатга олсак, Навоийдаги учрашув ҳар икки томон учун финалдек ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Шундай экан, 4 ноябрь, шанба кунги «Қизилқум» - «Динамо» учрашувида севимли жамоамизни Навоийдаги Ёшлар спорт мажмуаси ўйингоҳида қўллаб-қувватлашни истаган «Динамо» ишқибозлари бизга ҳамроҳ бўлишлари мумкин.

Самарқандлик футбол мухлислари 4 ноябрь, шанба куни соат 12:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 13:00 да замонавий автобусда Навоий шаҳри томон йўл олишади.

Батафсил маълумот учун, «Динамо» мухлислари фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика