RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  872 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими? Новости

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими?

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсни “Динамо” ўз майдонида чемпионат пешқадами “Локомотив”га қарши ўтказади.
Шу пайтгача 9 очко жамғарган “Динамо” 12-ўринда, 24 очко йиққан “Локо” эса биринчи ўринда бормоқда.

Чемпионатни ҳар ҳолда ёмон бошламаган “Динамо” нима учуyдир охирги пайтларда мағлубиятлар ўчоғидан чиқолмай қолди. Не ажабки, жамоа кетма-кет бешта учрашувда мағлуб бўлди: ўз майдонида “Пахтакор” ва “Машъал”дан, сафарда “Қизилқум”, “Олмалиқ” ва “Нефтчи”дан енгилди. Албатта, бу мағлубиятлар оқибатида Равшан Ҳайдаровнинг боши анча қотгани турган гап. Эҳтимол жамоада руҳий тушкунлик юзага келган бўлишиям мумкин.

Умуман олганда, “Динамо” уй учрашувларида бир марта зафар қучди: иккинчи турда “Металлург” устидан. “Локомотив” эса ҳозирча чемпионатдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Жамоа сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаганидан бери кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозонди. Вадим Абрамов шогирдлари ҳозирги вақтда ўз ўйинларини топиб олишган деса бўлади. “Локомотив” сафарда фақат “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, қолган рақибларини эса мағлубиятга учратди.

Бундан кўриниб турибдики, бугун “Динамо”га осон бўлмайди. Албатта, “Динамо” кетма-кет олтинчи мағлубиятни қабул қилиб олмаслик учун ҳаракат қилиши турган гап. “Локомотив” эса “Бунёдкор”нинг кечаги дурангидан сўнг амалдаги чемпион билан орадаги фарқни узайтиришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика