RU

Последние новости

14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  2 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? Новости

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар вакиллари – Хислат Халилов, Марко Станоевич, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ратиньо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Хислат Халилов:

"Бугун ғалаба қозона олмадик. Мухлислар олдида узр сўраймиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Албатта, таъкидлаганингиздек, шу пайтга қадар мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, кўп дуранг қайд этдик, бу кейинчалик зараримизга ишлаши мумкин. Лекин қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳа, бугун жамоани мағлубиятдан сақлаб қолувчи гол муаллифига айландим. Гол уриш ҳар қандай футболчига ўзгача таассурот бахш этиши табиий ҳол. Бироқ барибир ғалаба голи бошқача эди. 

Бизнинг минимум мақсадимиз совриндорлар сафидан ўрин олиш ҳисобланади. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда, шу боис қайси жамоалар чемпионлик учун курашишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Марко Станоевич:

"Биз учун оғир ўйин бўлди. "Бухоро" шундай аҳволдаки, беллашув қийин кечиши аниқ эди. Учрашувни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ишлар биз истаган йўналишда кетмади. Ютқазаётган эдик, лекин охирида вазиятни ўнглашга улгурдик.

Ҳа, ҳали ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ҳеч бир жамоадан ортда қолмаяпмиз. Ҳар бир ўйинни аввалгисидан яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Айта оладиган гапим шундан иборат. Кейинги ўйинда бугун йўл қўйган камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз".

Миржаҳон Мираҳмадов:

"Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Биринчи бўлимда иссиқ иқлим ҳукм сураётган бўлса, иккинчи бўлимга қайтатганимизда атрофни чанг-тўзон қоплаганди, Сурхондарёга тушиб қолдикми деб ўйладик. 

Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бундан-да яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Ратиньо:

"Ўйинда етарлича имкониятлар ярата олмадик, биринчи биз ўз вазифамизни бажардик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик, натижада иккита гол ўтказиб юбордик.

Ўзбекистонда ҳам Бразилиядаги сингари маҳоратли футболчилар етишиб чиқиши мумкиндир. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Спортчида индивидуал фазилатлар мавжуд бўлади, шунчаки уларни кундан-кунга ривожлантириб бориш керак.

Суперлиганинг бошқа жамоаларида тўп тепаётган бразилияликлар билан деярли алоқада эмасман".


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика