"Динамо" 5 январдан Тошкентда йиғин ўтказади
03 янв 2015 16:57
Новости
"Динамо" 5 январдан Тошкентда йиғин ўтказади
23 декабрь кунидан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни бошлаган «Динамо» жамоаси янги йилга қадар Самарқандда дастлабки йиғинини ўтказди.
Асосан маҳаллий ва бир қатор ёш футболчилар иштирок этган биринчи ўқув-йиғини бир ҳафта давом этди. Янги йилнинг 5 январь кунидан бошлаб эса жамоамиз Тошкентда тайёргарлик режаси доирасидаги иккинчи босқич йиғинини бошлайди. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратиладиган бу йиғинда, таркибда ўзгаришлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Қолаверса, назорат баҳслари ҳам ўрин олган. Йиғинда легионер футболчи Андрей Мельничук муддатдан кечроқ – 12 январь куни Украинадан келиб қўшилади.
Икки ҳафта давом этадиган бу йиғин 20 январда якунига етади ва жамоа яна Самарқандга қайтиб келади.
Икки ҳафта давом этадиган бу йиғин 20 январда якунига етади ва жамоа яна Самарқандга қайтиб келади.
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии