Дилявер Ваниев: "Индивидуал сифатлар ва маҳорат ўз сўзини айтди"
02 июн 2023 21:53
Новости
Дилявер Ваниев: "Индивидуал сифатлар ва маҳорат ўз сўзини айтди"
"Кубокда гуруҳдан чиқишни уддалай олганимиз йўқ. "Насаф" билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг сўнгги 2,3та учрашувлари таҳлил қилинди. Футболчилар даражаси бироз бўлсада сезилади. Компакт ўйнашга, иккинчи зонада қарши олишга ҳаракат қилдик. Афсуски вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Қолаверса, "Насаф"да ҳам вазиятлар кўп бўлмади. Индивидуал сифатлар борасида устунлик қилди, деб ўйлайман. Ўйин бошида ажойиб имконият юзага келганди.

- Сиз тўп тепган ва ҳозирги даврдаги "Машъал" - "Насаф" учрашувининг фарқи нимада?
- Кўпчилик шу савол билан юзланади. У вақтда "Машъал" сафида мен учун "Насаф" жуда принципиал рақиб ҳисобланарди. Шахсан мен икки карра куч билан тайёрланардим. Икки жамоада ҳам сараланган ижрочилар жамланганди. Вақт ўтяпти, лекин қандайдир азарт йўқолгандек. Умуман бу саволга жавоб бериш қийин. Йигитлар ҳаракат қилишяпти. Аммо футболчиларнинг маҳорати ўз сўзини айтяпти.
- Мақсадлар қандай?
- Олдимизга маълум бир вазифа қўйилган. "Машъал" олдига мақсад қўйилганми, деган саволни бермаслигингизни сўрардим.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии