RU

Последние новости

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверди 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  99 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди" Новости

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйинда жуда кўплаб вазиятлар яратдик. Шундай экан, нега мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйлашимиз керак? Голли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдикми, демак ғалабага ҳақли эдик. Ўйиннинг якуни ҳам биз истагандек жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда оғир ўтди. Гарчи ўйин охирида гол киритиб ғалабага эришган бўлсак ҳам майдонда ҳақиқий кураш кечди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва олға интилишда давом этамиз.

- "Машъал" дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам ўша вазиятда пенальти белгиладими, демак шунга яраша асоси бўлган. Мен ҳакамларнинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Микола Агапов икки ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Агапов ўтган турда "Шўртан" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади. Биз ундаги холатни ўрганиб чиқиб руҳий муммоси бор эканини сездик. Унинг юртида айни вақтда тинчлик эмас, ФИФА трансферларга рухсат бергани туфайли Агапов ҳозир шу ерда. Бунақа вазиятдан уйдан узоқда юриш осон эмас, унга оғир эканини барчамиз тушуниб турибмиз. Шундай бўлса ҳам у профессионаллик намойиш этаяпти, қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурарлари қаторидан ўрин олди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика