RU

Последние новости

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Дилшод Шарофетдинов: “Малайзияда футбол тез ривожланяпти” Новости

Дилшод Шарофетдинов: “Малайзияда футбол тез ривожланяпти”

“Пахтакор” клубидан Малайзиянинг “Симе Дарби” жамоасига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Дилшод Шарофутдинов тузилган шартномага биноан фаолиятини ўзи учун янги клубда давом эттирмоқда.
Бунгача “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган Шарофутдинов учун 2014 йилдан туб бурилиш юз берди. Асосан Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган футболчи илк бор легионер ўйинчи сифатида бошқа мамлакатда ўйнамоқда. Шарофутдиновнинг жамоаси ҳозирча 10та ўйин ўтказган бўлиб, шулардан 4тасида ғалаба, 1тасида дуранг ва 5тасида мағлубият қайд этган ҳолда 13 очко жамғариб 9-ўринни эгаллаб турибди. Таъкидлаш лозимки, Малайзия суперлигасида 12та жамоа иштирок этади. Ушбу клуб охирги ўйинини ўз майдонида АТМ Селаянг жамоасига қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Дилшод Шарофутдинов клубининг асосий ўйинчиларидан бири саналади. Шунинг учун ҳар бир беллашувда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Аммо сўнгги беллашувда у жамоадошларидан эртароқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Гарчи унинг клуби уч очкони қўлга киритган бўлсада, кейинги ўйин учун муҳим футболчисини йўқотди. Чунки Шарофутдинов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. 



- Малайзия футболига кўниниб кетдингизми?  
- Ҳа, Худога шукурки кўникиб кетдим. Тан оламан, у ерга борган дастлабки пайтларимда менга бироз қийин бўлганди. Чунки янги мамлакат, янги жамоа ва янги футболчиларга мослашиш албатта маълум вақтни талаб қилади. Лекин кейинчалик яхши кўникиб кетдим. Бу борада менга жамоадошларим катта ёрдам беришди.

- У ерга кетаётганингизда маҳаллий футболнинг савияси бироз паст эканлиги хусусида гапиргансиз. Ички чемпионатда иштирок этаётган футболчи сифатида айни пайтдаги фикрларингиз қандай?
- Очиғини айтсам, бошида менда ана шундай савол туғилганди. Малайзияга бориб чемпионатда қатнашганимдан кейингина ўзим учун хулоса олдим ва бемалол айта оламанки, Малайзия футболининг савияси паст эмас. Ишонасизми, бу ерда футбол жуда тез ривожланмоқда. Чемпионатдаги кураш эса анча қизиқарли тус олган. Барча клубларнинг савиялари деярли бир хил. Бирор бир клубни алоҳида фаворит деб айтиб бўлмайди.

- Умуман олганда, Малайзиянинг ҳаёт тарзига ҳам тўлиқ мослашиб олдингизми?
- Малайзиядаги ҳаёт тарзим хусусида нолимайман. Муҳими, оилам мен билан бирга. Бунинг устига клуб биз учун барча шароитларни яратиб берган. Шу боис ҳаммаси ўз жойида деб айтишим мумкин.



- Тил масаласида қийналмаяпсизми? Улар билан қандай гаплашяпсиз?
-  Клуб менга алоҳида таржимон берганди. Лекин ўзим маҳаллий тилни ўрганмоқчи ва тўғридан-тўғри гаплашишни истагандим. Биламан, Малайзия тилини ўрганишни бошлаганимда қийин бўлди-ю, аммо ҳозирга келиб анча-мунча ўзим учун керакли сўзларни ўзлаштириб олганман ва улар билан бемалол гаплашиш имкониятига эгаман.

- Айтингчи, Малайзияда футболчи сифатида янада ривожланиш мумкинми?
- Менинг назаримда ҳар бир чемпионатда футболчи ўсиши мумкин. Агарда у ўз устида тинмай ишласа албатта савияси ҳам ортади. Аммо дангаса бўлиб етарлича меҳнат қилмаса у қандай қилиб ўсиши мумкин? Хатто Англияда ўйнасангиз-у, лекин ўз устингизда ишламасангиз кутилганидек ривожлана олмайсиз. Малайзияда спортга катта эътибор қаратилмоқда, айниқса футболга. Бу ерда ҳам иқтидорли ёшлар кўп экан.  

- “Симе Дарби” 9-ўринни банд этиб турибди. Жамоанинг ғалабаларидан кўра мағлубиятлари кўпроқ. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- “Симе Дарби” ўтган йили қуйи лигада иштирок этган. Суперлигада эса биринчи марта қатнашяпти. Таркибимизда ёш футболчиларга ҳам эътибор кўпроқ қаратилмоқда. Шунинг учун аксарият учрашувларда жамоамизга озгина тажриба етишмай қоляпти. Худо хоҳласа, вақти келиб турнир жадвалида юқори ўринларга кўтарила оламиз. Биринчи ўриндаги жамоадан олти очкога ортда қоляпмиз. Олдинда эса бизни иккинчи давра кутиб турибди.

- “Селангор”ни Малайзиянинг энг кучли клубими?
- Тўғри, “Селангор” Малайзиянинг номдор жамоаларидан бири. Лекин энг кучлиси деб айтмаган бўлардим.

- Дарвоқе, жамоангизнинг охирги ўйинида қизил карточка туфайли майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдингиз. Аслида ўша вазиятда нима бўлган?

- Сизга ростини айтаман, ўша вазият қизил карточкага мутлақо тортмасди. Лекин бош ҳакам нима учундир менга қизил карточкани кўрсатиб юборди. Учрашувдан кейин бош мураббий ҳам менга “ҳакам хатога йўл қўйди” деб айтди.

- Малайзияда тўп сураётган ягона ўзбекистонлик футболчи эмассиз...
- Ҳа, у ерда Ярослав Крушельницкий ҳам тўп суряпти ва у билан тез-тез кўришиб турибман. Бошқа мамлакатда юртдошинг бўлиши бу ёқимли.

- Клуб сиз учун алоҳида уй берганми?
- Албатта клуб уй берган, у ерда барча шароитлар бор. Биз учун ҳеч қандай муаммолар йўқ.



- Малайзиядаги фаолиятингиз бинойидек эканлиги кўриниб турибди. Аммо сизни яна “Пахтакор”га қайтишингиз мумкинлиги хусусида маълумотлар пайдо бўлди...
- Йўғе? Бу ҳақида биринчи марта сиздан эшитиб турибман. Аниқ ишонч билан айтаманки, бу нотўғри.

- Айтингчи, “Симе Дарби”нинг олдига қандай вазифа қўйилган?  
- Жамоамиз илк бор суперлигада иштирок этаётганига қарамасдан мухлисларни ҳар бир ўйинда ғалабалар билан хурсанд қилишни мақсад қилган. Умуман айтадиган бўлсам, кучли бешликдан жой олиш учун жддий курашяпмиз. Бу борадаги имкониятларимиз яхши ва охиригача курашамиз.

- Ўзбекистон билан Малайзия чемпионатларини солиштириб кўрдингизми?
- Савия борасида гапирадиган бўлсам, менимча иккала чемпионатники бир хилга ўхшаяпти. Шу ўринда газетангиз орқали барча юртдошларимизга саломимни етказинг!

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика