RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Дилшод Нуралиев: «Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз» Новости

Дилшод Нуралиев: «Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз»

18 октябрь куни Дилошод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши БААдаги жаҳон чемпионатида ўзининг илк учрашувини ўтказади.

Мазкур учрашувдан бир кун олдин, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизмати учун экслюзив интервью берди.

Қуйида мазкур интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

«Жаҳон чемпионати баҳсларига сўнгги бир йил давомида тайёргарлик кўрдик. Гуруҳдаги тўрт жамоа ҳам бир хил савиядаги жамоа. Фаворит ёки аутсайдер йўқ, шундай экан гуруғ босқичида ҳеч кимга осон бўлмайди», - дейди Нуралиев.

«Панамага қарши илк ўйинимизда бизга осон бўлмайди. Ҳар бир жамоани ўз олдига қўйган мақсади бор. Улар мана шу мақсад йўлида ҳаракат қилади, интилади. Гуруҳдаги илк ўйинимизда ҳам, кейинги ўйинларда ҳам футболчилар мухлислар олдида ўз ватани шаънини, қолаверса Осиё қитъаси чемпиони сифатида қитъамиз шаънини ҳам муносиб ҳимоя қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишади. Яна бир марта қайтаришим мумкин, гуруҳимизда осон ўйин бўлмайди».

«Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли 24 жамоаси иштирок этади. Ҳеч бир жамоа бу ерга шунчаки ўйнаб кетиш учун келмайди. Ҳар қандай терма жамоа учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш бу - шараф», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир терма жамоани ўз олдига қўйган мақсади бўлгани каби, бизнинг терма жамоамизнинг ўз мақсади ва режалари бор».

«Мусобақанинг илк кунида ўтказилган икки учрашувнинг кўриб шундай ҳулосага келиш мумкинки, илк ўйинда ўз ҳаёжонини босиб ололган ва ҳам руҳий, ҳам жисмоний тарафдан ким яхшироқ тайёрлана олган бўлса, ўша жамоада ташаббус кўпроқ бўлади. Масалан, Бразилия ўсмирлар терма жамоаси илк учрашувда Словакияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мазкур ўйинда бундай катта фарқ билан ғолиб чиққан бразилияликлар, учрашувда руҳий жиҳатдан анча устунликка эга бўлганликлари кўзга ташланди. Қолаверса, Бразилия ўйинни жуда ҳотиржам тарзда ўтказди. Бу эса, якунда ўз самарасини берди», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи илк ўйинга руҳий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш жуда муҳим эканлигини таъкидлади. Мураббийлар штаби бу борада футболчилар билан етарлича суҳбатлар олиб борилганига алоҳида урғу берган.

«Осиё чемпиони сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш, масъулиятни икки хисса оширади. Сўнгги бир йил давомида жароҳатлари туфайли асосий таркибимизнинг бир нечта футболчиларини йўқотган эдик. Аммо, шурки, Дукентда ўтказилган сўнгги йиғинимизда, жароҳат олган бир қатор футболчиларимиз жароҳатларидан қутулиб, яна сафимизга қайтишди», - дейди Нуралиев.

«Муҳиддин Одилов, Илҳом Абдуғаниев ҳамда Улуғбек Давлатовлар жароҳатлари сабаб, БААга биз билан кела олишмади. Шукров ҳамда Ҳамдамовлар эса, жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтишди. Ушбу йўқотишларга қарамай, мундиалда яхши иштирок этиб, бизга бўлган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз».

«Футболчилардан умидим катта. Футболчиларда ҳам ўзларига бўлган ишонч катта. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этамиз ва барчанинг ишончини оқлаймиз», - дейди Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизматига берган эксклюзив интервюсида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика