RU

Последние новости

09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  6 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  7 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  13 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4

Дилшод Нуралиев: «Марокашга қарши қизиқарли ўйин бўлади» Новости

Дилшод Нуралиев: «Марокашга қарши қизиқарли ўйин бўлади»

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон - Марокаш учрашувидан олдин одатга кўра матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози Дилшод Нуралиев ва жамоа сардори Отабек Шукуров қатнашишди:

"Биринчи ўйин ўйин барча мусобақда доим қийин бўлиб келган, айниқса жаҳон чемпионати каби катта форумда. Иккинчи эса ўйин қизиқарли бўлиши аниқ. Марокаш Африканинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Икки терма жамоани ажойиб ўйин кутиб турибди", - дейди Дилшод Нуралиев.

- Ўйинлар ўтаётган Фужайра ҳақидаги фикрларингиз?
-Кеча Фужайра шаҳри тарихи билан танишиб чиқар эканмиз, уларнинг урф-одатлари бизникига ўхшаш эканини сездик. Фужайранинг маҳаллий таомлари Ўзбекистон таомларига ўхшаб кетар экан.

- Биринчи тур ўйинларини таҳлил қилган ҳолда захира ўриндиғи борасида қандай фикрдасиз? Чунки Марокашнинг захирасида ҳам яхши футболчилар кўп.
- Марокашнинг захирадан тушган ўйинлари ҳам ўйин суратини ошириб юбора олади. Уларда аксарият футболчилар Европада ўйнайди. Буни тан оламиз ва уларни хурмат қиламиз. Тўғри захирамиз уларга қараганда кучли эмас, лекин бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Биринчи ўйинда Марокашни стадионда маҳаллий араблар қўллаб туришди, эртага ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу уларни янада кучайтириши мумкин...
- Ҳақиқатдан ҳам биринчи ўйинда мухлисларнинг ёрдами катта бўлди. Буни уларни ўйинидан ҳам кўриб олсак бўлади. Ўзбекистондан ҳам 200га яқин ишқибозлар келишган. Улар ҳам бизни имкон қадар қўллаб туришади, ўз навбатида биз ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Биринчи ўйиндан кейин жамоа футболчиларининг ҳолати қандай? Ғалабадан кейин сармаст эмасмисизлар?
Отабек Шукуров: Биз Марокашга қарши ўйинга тайёргарликни бир зум бўлсада туширганимиз йўқ ва эртага мухлисларимиз учун ўйнаймиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика