RU

Последние новости

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  2 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Дилшод Нуралиев: Алишер Полатов келгач, Тошкент шаҳар ФАни таниб бўлмай қолди Новости

Дилшод Нуралиев: Алишер Полатов келгач, Тошкент шаҳар ФАни таниб бўлмай қолди

30 йилдан бери фаолиятини болалар футболига қаратган Дилшод Нуралиев кўплаб авлод вакилларини кашф қилди.

Айниқса унинг 1986 йилдан иборат шогирдлари яқин-яқингача ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келдилар.

Бугун, байрам олди ТФА матбуот хизмати мураббийга сўз тутди.

- Аввало кириб келаётган байрам билан барчани табриклайман. Келаси йилги рамазон ойларига ҳам эсон омонликда етиб олиш насиб этсин.

- Дилшод ака, Сиз шу кунгача 1986, 1996, 2002 йилда таваллуд топган футболчилар билан Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этиб келдингиз. Бугун "Локомотив" ўринбосарлари билан ишлаш билан биргаликда, 2009 йилда таваллуд топган Одил Аҳмедов ФА тарбияланувчилари билан шаҳар биринчилигида иштирок этяпсиз.- 1986 йилда таваллуд топган футболчиларимиз билан кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. У пайтлар, Тошкент шаҳар чемпионатидан ташқари, тайёрлов гуруҳи (группа подготовка) мусобақаси жуда қизиқ ўтарди. Асосий рақибларимиз сифатида ўша кезлари "Нефтчи"ни кўрсатган бўлардим. 1996 йиллар билан ҳам қизиқ бўлган. Бу пайтда "Бунёдкор" жамоаси тузилди ва академияга катта эътибор қаратди. Натижада, шаҳар чемпионати анча кучли ўтди. Кейин эса шаҳар чемпионатининг савияси тушиб кетгандек кўринди. "Пахтакор" билан бир ёш кичкина болалар билан қатнашиб ҳам чемпионликни қўлга киритардик. 

- Бугунчи?

- Ҳар қачонгидан ҳам кучли мусобақа бўляпти. Жорий мавсум 5та ёш тоифасида шаҳар чемпионати ўтказиляпти. 2006, 2007, 2008-йиллар ўртасидаги мусобақаларни майдондан бориб кўриш керак. 1-2та жамоани инобатга олмасангиз, қолган ўйинларда натижаларни аввалдан айта олмайсиз. Турнир жадвали жуда зич кўриниш олган. Истаган жамоа чемпион бўлиши мумкин. Бу борада Алишер Полатовга раҳмат айтишимиз керак, у ТФАга келгач ажойиб жамоани шакллантира олди. Йиллаб қарз бўлиб юрадиган ташкилотга қон юрганидан, у ердаги мутахассислар ҳам жонлана бошлади. Бунинг мевасини бу йилги чемпионатда кўрдик.

- Айнан нималар билан Тошкент шаҳар чемпионати ёқяпти?

- Биринчидан ҳар бир ёш тоифасидаги ўйинлар битта майдонда бўлаётгани. Мен аввал рақиб жамоа ўйинларини кўргани бора олмасдим. Чунки мен бошқарадиган ёшдаги бошқа жамоалар ҳам ўша вақтда ўйнарди. Энди эса бемалол рақиб ўйинчиларини кузатиш имкониятига эга бўлдим. Авваллари ўйин натижаларини мураббийлар келишиб ёзиб қўйишлари осон бўлган, бу чемпионатда бундай қила олмайсиз. Рўйхатдан ўтмаган ўйинчини ҳам тушира олмайсиз. Чунки ҳамма кўриб туради. Аксар ўйинларга ҳакамлар келмасди, бугун эса қанот ҳакамларигача келяпти. Энг муҳими, ТФАнинг ҳаракатлари туфайли, барча жамоалар яхши майдонларда тўп тепяпти. Энг кераклиги, шаҳар футбол ассоциациясининг матбуот хизматига "5" баҳо қўяман. Ҳар қандай маълумотларни бир деганда топиш мумкин. 

Ундан ташқари, энди ҳар бир жамоа ўзининг ўйинига қараб шаҳар чемпионатининг "А" ва "Б" лигасида ўйнайди. Кучлилар саралаб олинган. Ҳозир "Локомотив" ўринбосарлари сафида 2 нафар 2003 йилда таваллуд топган футболчи асосий таркибда майдонга тушяпти. 3 йил аввал уларнинг жамоаси "Б" лигада юрарди, сабаби қолган авлоди жамоани яхши эмасди. 2018 йилга келиб ҳар бир ёш тоифасининг ўзига "А" лигада ўйнаш имконияти берилди, натижада бу жамоа 2 йил "А" лигада ўйнади ва мана унинг натижаси, марҳамат, 2 нафар бола Суперлига қайдномасидан ўтди.

- Бугунги кун мураббийларнинг савиясичи?

- Собиқ футболчилар болалар футболида ишлаётгани қувонарли ҳол. Зайниддин Тожиев, Александр Хвостунов, Леонид Кошелев, Алексей Николаев, Ғулом Ҳалимтоев каби футболчиларни айтишим мумкин. Иван Бошкович бугунда болалар футболида фаолият олиб боряпти. Буларни барини самарасини яқин келажакда кўришимиз аниқ.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика