RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  112 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Диего Симеоне: "Хави 2016-йилда "Атлетико"нинг услуби катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Энди у мураббий сифатида ўзини кўрсатиши керак - ишончим комил, у бунга эришади" Новости

Диего Симеоне: "Хави 2016-йилда "Атлетико"нинг услуби катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Энди у мураббий сифатида ўзини кўрсатиши керак - ишончим комил, у бунга эришади"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши Ла Лига 23-тур доирасидаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Хави 2016 йилда "Атлетико" ўйнаётган услуб катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Ҳозир эса у ўзи хоҳлаган ўйинни, клубдаги йиллар давомида ўрганилиб қолган услубни қўйиш имкониятига эга бўлади. Биз рақибга муаммо туғдирадиган тарзда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Агар сиз бутун умрингизни муайян шароитларда ўтказган бўлсангиз, бошқаларни тушунмайсиз. Мен унинг фикрларига ҳурмат билан қарайман, у бутун фаолияти давомида "Барселона"да ўйнаш учун етарли маҳоратга эга эди. Шериклари ҳам буюк футболчилар эди, улар катта муваффақиятларга эришишди. Энди у ўзини мураббий сифатида кўрсатиши керак ва у муваффақиятга эришишига ишонаман.

Менга "Барселона"нинг қандай ўйнаётгани ёқади. У ўз фалсафасини сингдирди. У жамоанинг ушбу услубга амал қилишини таъминлаш учун барча нарсаларга эга.

"Атлетико"га келганимдан бери "Барселона" ҳар доим барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун курашган.

Бизни рақобатчимизга қарши муҳим ўйин кутмоқда, баҳс қизиқарли бўлади. Биз ҳалигача "Барса"ни уйида мағлуб эта олмаганмиз", - дейди Симеоне.


→Хави Симеоненинг "Атлетико"даги ўйин услуби ҳақида гапирди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика