Диего Коста саккизта ўйинга дисквалификация қилинди
11 апр 2019 11:27
Новости
Диего Коста саккизта ўйинга дисквалификация қилинди
"Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Маълумотларга кўра, форвард "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 32-тур учрашувида (0:2) ишлаган ҳакам Хесус Хиль Мансанони ҳақорат қилгани учун саккизта ўйинга дисквалификация қилинди.
Коста реферини ҳақорат қилгани учун Коста учрашув пайтида четлатилган эди. Мансано ўзининг ҳисоботида, футболчи унинг онасини сўкканини ёзган. Диего Коста бу айбловларни тан олмади. Унинг айби тўлиқ исботланди, чунки футболчи айтган сўзлар ҳакам микрофонида эшитилган.
Олдинроқ, "матрасчилар" раҳбарияти футболчини ёзда сотиб юборишни ўйлаб кўраётгани эълон қилинган эди.
Комментарии