Дибала: "Бобом икки ҳафта далада тунаган ва очликдан ўлишига оз қолган"
12 ноя 2020 18:02
Новости
Дибала: "Бобом икки ҳафта далада тунаган ва очликдан ўлишига оз қолган"
"Ювентус" форварди Пауло Дибала бобоси ҳақида гапириб ўтди.
"Менинг кўзларим яшил, лекин қиз ўртоғим уларни кўк рангда дейди. Бобомнинг кўзлари ҳам айнан шундай бўлган. Бобом 4 ёшлигимда оламдан ўтган, лекин оиламизда улар ҳақида кўплаб тарихни айтиб беришган.
Бобом Польшадан Жанубий Америкага келганида икки ҳафта буғдой даласида тунаган ва очликдан ўлишига оз қолган. Яхши ҳам уни қандайдир фермерлар қутқариб қолишган.
Бобом аста-секин ўз ҳаётини қурган. Мен улар билан фахрланаман. Унинг ўгитлари худди отамникидек эди: Ўз ҳаракатларинг учун жавоб бериш, инсонларни ҳурмат қилиш, барча жабҳаларда шахс сифатида ўсиш", - деб айтиб ўтди Дибала.
Комментарии