RU

Последние новости

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  1 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  24 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  60 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Десмонд Бакингем: "Футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди" Новости

Десмонд Бакингем: "Футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди"

ОЧЛ 2-тури доирасида "Навбаҳор" майдонида йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин "Мумбай Сити" бош мураббийи иштирок этди.

- Ўйинда бор имкониятларимиздан келиб чиқиб ўйнадик. Бугунги баҳс энг кўп ҳаракатда бўлган учрашувларимиздан бири бўлди. Биринчи бўлим якунидаги ҳолатлар эса бутун бир ўйин сценарийсини ўзгартириб юборди. Кутилмаган ҳолатларга бой бўлган ўйинда биз бор салоҳиятимизни намойиш қилиб бердик деб ўйлайман.

- Об-ҳаво футболчиларингизга таъсир қилмадими?

Ҳаво жуда яхши бўлди. 29 йил аввал Англияда юрган пайтларимни эсладим, яъни, устимга қалинроқ кийим кийишимга тўғри келди. Биласиз, Ҳиндистонда ўртача ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқ бўлади ва шу сабабли иссиқ кийимларга ҳожат бўлмайди. Бугун эса Ўзбекистонда Англиядаги ёқимли ҳаво бўлди.

- Рақибларингиздан қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз ва жамоангиздаги қайси футболчининг ўйини ўхшамади?

Илк навбатда рақиблар посбонини алоҳида таъкидлаган бўлардим. У бугун ўзининг энг яхши кўрсаткичларини намоён қила олди. Шунингдек, 10-рақамли футболчи (Жамшид Искандеров) менинг ёдимда сақланиб қолади. У ҳам дарвозабон каби энг муҳим ролни ўйнади ва энг яхши ҳолатини намойиш қилиб берди. Бироқ жамоамдаги футболчиларни ажратиб кўрсата олмайман. Барча футболчиларим қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Шу боис бирор футболчимнинг ўйини мени қониқтирмади деб айта олмайман. Бу футболчиларим учун ҳурматсизлик бўлиши мумкин.

- Бугунги ўйинга қадар футболчиларингиз билан стандартлардан, пенальтилардан қандай фойдаланиш борасида ишлаганмидингиз?

- Илк навбатда айтишим керакки, биз пенальтиларга тайёрланмагандик. Шунчаки қўлимиздан келганини кўрсатишга ҳаракат қилгандик. Бор эътиборимизни қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятларига қаратганмиз. Бу биз учун юқори даража ҳисобланади. Биз ушбу даражадан юқорига чиқишни истагандик.

- Икки хил бўлим кўрдик. Биринчи бўлимда яхши ҳимояландингиз ва марказда рақибни кутиб олди. Иккинчи бўлимда эса акси. Бу нимадан далолат, жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эмасми?

- Мавсум давомида 24 ўйин ўтказдик. Жамоадаги футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилаётган бўлиши мумкин. Лекин биз учун ҳар бир ўйин катта тажриба беради. Шу орқали биз энг яхши жамоа бўлишимиз мумкин. Ҳар қандай ўйин катта тажриба бериши билан, чарчоқ аломатларини ҳам тақдим қилишини ҳисобга олиш керак.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика