Деян Ловрен жароҳат олди
08 янв 2019 08:10
Новости
Деян Ловрен жароҳат олди
“Ливерпуль” футболчиси Англия кубоги 1/32 финали доирасида “Вулверхэмптон”га қарши ўтган ўйинда жароҳат олди.
Ловрен учрашувнинг 6-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса 16 ёшли Ки-Жана Хувер майдонга тушди. Бу Хувер учун “қизиллар” таркибидаги дебют ўйин бўлди. Нидерландиялик футболчи “Ливерпуль”нинг Англия кубогида майдонга тушган тарихдаги энг ёш ўйинчиси бўлди.
Ловреннинг жароҳати ҳақида тиббий текширувлардан сўнг маълумот берилади.
Комментарии