RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  29 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  23 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Дешам: “Португалия билан ўйинда биз Роналдуни кўрмадик” Новости

Дешам: “Португалия билан ўйинда биз Роналдуни кўрмадик”

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси 3-турида Португалия (0:0) қарши беллашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳар иккала жамоанинг ҳимоядаги ҳаракатлари борасида кўпроқ гапиришни истардим. Ярим ҳимоячилар жуда яхши ҳаракат қилишди, бир-бирларини яхши тушунишди. Натижада иккинчи бўлимда биз кўпро ўйинни ўз назоратимизда сақлаб турдик.

Биз ҳар доим бунданда кўпроғига эриша оламиз. Рақибдан келиб чиқиб эҳтиёткорликка асосий урғуни бердик. Шу боис бу беллашувда биз Роналдуни кўрмадик. Мазкур баҳсда ҳужумчиларга жудаям қийин бўлди. Беллашувни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун эса сўнгги зарбаларни аниқроқ бериш лозим эди”, дея Дешамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Айни пайтда 3-гуруҳ турнир жадвалида Португалия терма жамоаси 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очко жамғарган Франция иккинчи, 3 очко билан Хорватия учинчи, ҳозирча мағлубиятлардан боши чиқмаётган Швеция эса сўнгги ўринда бормоқда.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика