Дешам Бенземани Франция терма жамоасида кўришни истамаган, лекин уни "Реал"даги ўйини учун чақирган
23 дек 2022 18:30
Новости
Дешам Бенземани Франция терма жамоасида кўришни истамаган, лекин уни "Реал"даги ўйини учун чақирган
Жиру ва Погба қарши бўлган.
Дидье Дешам Карим Бенземани Франция терма жамоасида кўришни хоҳламаган.
Журналист Ромен Молинанинг сўзларига кўра, франциялик мураббий "Реал" ҳужумчисини терма жамоага қайтариш ғоясига иштиёқ билдирмаган. Қайд этилишича, Дешам Бенземани Мадриддаги ёрқин ўйини туфайли терма жамоага чақиришга мажбур бўлган.
Бу эса жамоа етакчилари – Уго Льорис, Антуана Гризманн, Поль Погба ва Оливье Жируга маъқул келмаган. Улар "на ҳа, на йўқ" деган.
Гризманн норози эди, чунки у Карим барча эътиборни ўзига қаратади деб ўйлаган.
"Ҳозирги ўйинчилар қандайдир реалити-шоу қаҳрамонларидек таассурот қолдирди", – деди Молина.
Аввал хабар қилинганидек, Гризманн ва Льорис Бензема 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишидан хурсанд эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии