RU

Последние новости

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими? Новости

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими?

Эрен Дердийок "Пахтакор" сафидаги қисқа фаолиятданг сўнг клубни тарк этди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумчининг маоши ниҳоятда катталиги клуб янги раҳбариятига маъқул келмаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маошлари матбуотда эълон қилинди. Айтиш мумкинки, бу футболимизда ўзига хос сенсацияни юзага келтирди. Чунки бунгача ҳеч бир клуб пул билан боғлиқ нарсаларни ошкор қилмаганди. 

Мухлисларга тақдим этилган маълумотга кўра, швейцариялик футболчининг йиллик маоши 1,300,000 (бир миллион уч юз минг) доллар кўрсатилган. Албатта, бу жуда катта пул.

Дердийок "Пахтакор"ни тарк этганидан сўнг "Унинг кетишига муносабатингиз қандай?" мазмунида телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик. Бугун жавобларни маълум қиламиз. 

Ўтган вақт мобайнида сўровда 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, уларнинг энг кўп 71 фоизи "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди" вариантни белгилаган. 21 фоиз мухлис эса "Менга Дердийок қизиқ эмас" вариантида тўхталган. 

Шунингдек 3 фоиздан ўқувчи "Ёмон бўлди, энди "Пахтакор" ҳужумчисиз қийналади" ҳамда "Ҳеч бўлмаса мавсумни тугатиб кейин кетса бўларди" деган тўхтамга келишган бўлса, 2 фоиз ўқувчи "Тўғриси, бир нарса дейишга ҳайронман" вариантини белгилашган. 

Маълумот учун, Эрен Дердийок бу мавсум Суперлигада 3та, ОЧЛда эса 1та гол урди. Унинг кетгани "Пахтакор"га қанчалик таъсир қилишини албатта олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика