RU

Последние новости

18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  3 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  15 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  12 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  3 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   15 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  1 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  2 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  5 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди Новости

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор" футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг "Гўзтепа" клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок "шерлар" сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Пахтакор" ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний "нуқта"ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ "Пахтакор" Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга "Пахтакор" томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада "Пахтакор" аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги "Гўзтепа" жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. "Пахтакор" эса Бундеслигада ва "Базель" орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган "Пахтакор" қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.


Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" Гомез ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш "Пахтакор" учун чинакам яхши трансферга айланди" - деб ёзади Беғамов ўз каналида.

Рейтинг: +150   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика