Депай: "Оғир баҳс бўлишини кутяпман"
27 июн 2021 13:20
Новости
Депай: "Оғир баҳс бўлишини кутяпман"
Нидерландия термаси форварди Мемфис Депай Евро-2020нинг 1/8 финали доирасида Чехияга қарши ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
"Улар жуда интизомли ва тартибли ўйнашини биламан. Чехияга қарши ўйнаганимга кўп бўлмади. Адашмасам, 2015 йили бўлганди. Бу термага қарши ўйнаш осон эмас. Оғир баҳс бўлишини кутяпман.
Агарда ғалаба қозонишни истасак, бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Сайр-у саёҳат учун келмадик.
Ҳар бир навбатдаги учрашувга эътиборни кучайтириш керак. Гуруҳда шу орқали биз ғалабалар қайд этдик. Буни давом эттириш керак", - деди Депай.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии