Депай МЮда 7-рақамда ўйнайди
07 авг 2015 18:09
Новости
Жамоанинг янги аъзоси голландиялик Мемфис Депай ПСЖга ўтиб кетган Анхель Ди Мариядан бўшаб қолган 7-рақамни олди.
Бу рақамда «Манчестер Юнайтед»да Жордж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм ва Криштиану Роналду каби машҳур футболчилар ўйнашган.
Франциялик футболчи Морган Шнайдерлин 28, Бастиан Швайнштайгер эса 31-рақамни олди. Италиялик ҳимоячи Маттео Дармиан янги жамоасида 36-рақамда ҳаракат қилди.
Ҳимоячи Люк Шоу 3дан 23-рақамга, бельгиялик ярим ҳимоячи Маруан Феллайни – 31дан 27-рақамга ўтди.
Ёш ҳужумчи Жеймс Уилсон 19-рақамга ўтди.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии