RU

Последние новости

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  3 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  1 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин Новости

Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин

"Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Лацио" сафида давом эттириши мумкин.

"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, 26 ёшли форвард "Лион" билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Жамоа раҳбарияти Депай билан янги битим тузишни уддалай олмаса, ҳужумчини келётган ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади.

"Лацио" мутасаддилари анчадан буён Депайни харид қилиш учун ҳаракат қилиб келади. Нидерландиялик футболчининг Римга кўчиб ўтишига ҳар доим унинг трансфер қиймати юқорилиги тўсқинлик қилар эди.

Мемфис айни пайтда декабрь ойида орттириб олган жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3та самарали узатмага муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, "Лацио" Италия чемпионатининг ортда қолган 26 туридан кейин 62 очко тўплагани ҳолда мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика