RU

Последние новости

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Денисов термамизга ишонади Новости

Денисов термамизга ишонади

Ўтган ёз Москванинг «Локомотив» жамоасида катта ўзгаришлар рўй берди: клуб президенти Ольга Смородскаянинг ўрнини Илья Геркус эгаллаган бўлса, Игорь Черевченко бош мураббийлик курсисини тажрибали мутахассис Юрий Сёминга бўшатди.

Россиялик ҳамкасбларимиз «темирйўлчилар» етакчиларидан бири, ҳамюртимиз Виталий Денисов билан суҳбат уюштириб, истеъдодли ҳимоячидан янгиланишларга муносабати, қизиқишлари ҳамда Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018га чиқиш имкониятлари ҳақидаги саволларга жавоб олишди.

- Асосий танқидчингиз - отангизми?


- Йўқ, у фақат бир марта - болалигимда уришган, холос. Ўшанда ўйин пайти қоидабузарлик содир бўлгач, рақибим менга қўлини узатган, аммо унга терс жавоб қайтаргандим. Айнан шунинг учун дакки эшитганман. Асосий танқидчим сифатида волидамни кўрсатишим мумкин. Отам банд бўлганида айнан онам мени машғулотларга олиб борарди. Ҳозир ҳам ўз маслаҳатларини аямайди - турли вазиятларда қандай ўйнашим кераклигини уқтиради. Имкон туғилиши ҳамоно ўйинларимни кузатиш учун стадионга ташриф буюради.

- Фаолиятингизни ярим ҳимоячи сифатида бошлагансиз. Мудофаа чизиғига қандай ўтиб қолгансиз?


- «Академика»да ўйнаганимда бош мураббий «Спартак»ка қарши баҳсда шундай қилиш кераклигини айтганди. Жамоа устозининг сўзи - қонун. Демак, унинг айтганини бажаришим шарт эди.

- Илк маошингизни нимага сарф­лаганингиз ёдингиздами?


- Ҳа. Нижний Новгородда яхшигина мукофот пули олгандик. Маблағнинг асосий қисмини ота-онамга жўнатиб, қолганига янги шим сотиб олгандим (кулади).

- Ўз ўйинингиздаги кучли ва кучсиз жиҳатларни алоҳида ажратиб кўрсата оласизми?


- Бунга мураббийлар баҳо беришади. Мен эса, машғулотлар ва ўйин пайти максимал натижага эришиш учун меҳнат қилишдан тўхтамасликка интиламан.

- Қайси футболчиларга қарши ўйнаш қийинроқ?


- Украинада бразилиялик Дуглас Коста ва Виллианни эслаб қолганман - техникаси жуда юқори ўйинчилар. Россияда эса - Халк. Бақувват, жаҳон даражасидаги футболчи. Ҳозир РФПЛда тўп сурадиганлар орасида эса энг ноқулай рақиб сифатида Тимофей Калачёвни кўрсатишим мумкин.

- Transfermarkt.de томонидан белгиланган рўйхатда трансфер нархингиз қанчалигини биласизми?


- Эсимда, 5 миллион атрофида эди.

- Ҳозир эса 6 миллионга ошганини айтишмоқда.


- Демак, ўсиш бор (кулади).

- Ёзда клуб раҳбариятида ўзгариш рўй берди. Ольга Смородская билан ишлаш яхшимиди ёки...?


- Раҳбариятни муҳокама қилмайман. Шунчаки, Смородская атрофидагиларнинг қўллаб-қувватлашига эришолмади, уни ҳаваскорлик ва футболни тушунмасликда айблашди. Аслида эса, бундай эмасди. Ольга Юрьевнанинг жамоа равнақи учун қўлидан келган барча ишни қилганига ишончим комил. Шахсан менга берилган ваъда 100 фоиз бажарилган.

- Юрий Сёмин ҳақидаги фикрингиз...


- Ҳозир «Локомотив» мураккаб вазиятда - клубимиз очко тўплашда қи­йинчиликларга дуч келмоқда, мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Сёмин - юқори даражали профессионал. Аммо жамоа устозининг иши, тактик схемалар ва шунга ўхшаш жиҳатларга батафсил тўхталмоқчи эмасман, бунинг учун бироз вақт керак. Ахир янги бош мураббийимиз мавсумолди тайёргарликлар чоғи биз билан бирга эмасди.

- Баҳс олдидан ўзингизни ўйинга қандай тайёрлайсиз?


- Одатда, қўшиқ тинглайман.

- Турли мамлакатларда бўлгансиз, улардан қайси бири сизда ёрқин таассурот уйғотган?


- Австралия. У ердагиларнинг муносабати ҳайрон қолдирган. 2015 йилги Осиё кубоги пайти бир воқеа рўй берганди: миллий жамоамиздаги йигитлар билан кўчада тургандик, ҳаммамиз машғулот кийимида эдик. Шу пайт рўпарамизда қоши чимирилган регбичилар пайдо бўлишди. Ўшанда тортишув келиб чиқса керак, деб ўйлагандим. Йўқ, улар ёнимизга келиб, турнирда бизга омад тилашди. Ушбу мамлакатда ҳамиша дўстона муносабатни ҳис қиласиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичида иккита ўйин ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этди...


- Шундай, ҳар икки учрашувда кичик ҳисобда зафар қучдик. Айниқса, Қатар термасига қарши кечган баҳсда 84-дақиқага келибгина гол урдик. Ҳозир гуруҳда пешқадамлик қиляпмиз. Мундиалга гуруҳдан фақат иккита жамоа чиқади. Ўзбекистон миллий жамоаси ўшалар қаторида бўлишига умид қиламан.

- Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш - орзунгизми?


- Ҳа, албатта! Ҳозирги таркиб билан бу орзуни амалга оширишимизга ишонаман.


«Известия», Ў.УМАРОВ тайёрлади

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика