RU

Последние новости

11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  2 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  8 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  19 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  8 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  10 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор" Новости

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда рақибни ғалаба билан табриклайман. Стадионга келган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Ўйин қийин ўтди. Нима учундир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Буни яхшилаб таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун вазиятлар бўлганди, бироқ фойдалана олмадик. Йигитларга охирги дақиқага қадар курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун ўтказиб юборган голларимизни кўриб чиқиб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", – дейди Коростиченко. 

- Жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида муаммолар учта ўйиндан бери кўзга ташланмоқда. Мудофаа чизиғи вакиллари бугун иккинчи голда "ухлаб" қолишди. Ўтган турда АГМК хатолардан фойдалана олмади, "Бунёдкор" эса фойдаланиб қолди. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Фикрингиз тўғри. Ҳимояда камчиликларимиз бор. Мудофаада яхши ҳаракат қилмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда сиз айтган хатоларни пайқадим. Ҳозир аниқ хулосани айтиш қийин. Юқорида айтганимдек, таҳлил қилиш лозим. Умуман олганда, жамоам ўзига ўхшамади. 

- Чап қанот ҳимояда Шерзод Файзиев ўйнамоқда. У ҳимояланишда яхши ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳужумга қўшилишда қийналади. Жамоада бу қанотда Дилшод Комилов бор...

- Савол учун рахмат. Ўтган ва бугунги ўйинда Шерзодга ишондик. АГМК билан ўйинга қараганда бошланғич таркибда битта ўзгариш қилдик. Ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширдик. Ҳужумкор футболчиларимиз формага кириб олгач, имконият берамиз.

- "Локомотив" бу йил жон сақлаш учун курашадими?

- Бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ВАР битта вазиятни 10 дақиқа кўрди. Бу борада фикрингиз қандай?

- ВАР ҳақида саволлар кўп туғилмоқда. Ҳакам камроқ хато қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо барибир вақт олмоқда. Демак, камчилик бор. Саволни уларга бериш керак.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика