RU

Последние новости

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  3 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

Денис Коростиченко: "Қўқон-1912" билан қандай истаган бўлсак, шундай ўйин намойиш қилдик" Новости

Денис Коростиченко: "Қўқон-1912" билан қандай истаган бўлсак, шундай ўйин намойиш қилдик"

Про-лиганинг 17-тури доирасида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.


- Илк навбатда барчани, "Локомотив"дагиларни, мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Муҳим ғалаба. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, қандай истаган бўлсак, шундай ўйин намойиш қилдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам режалаштирган айрим ишларимиз амалга ошди. Бироқ ўйин сўнггисида бўлган ишларни истисно қиламан. "Қўқон-1912" гол урганидан кейин ҳимояда босим бўлди ва вазиятлар яратишди. Умуман олганда ўйин барча учун қизиқарли бўлди. Бугун яхши томондан ўзимизни кўрсата олдик ва адолатли ғалабага эришдик. 

- "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирди ва босим қилгани сари "Локомотив"да хатолар кузатилди. Шундай ҳолат кеча термамизнинг Мексикага қарши ўйинида ҳам бўлди. Нима деб ўйлайсиз, клублардаги шундай ўйин термага ҳам ўтиб қолмаяптими?

- Бу ерда шундай ҳолат бор. Масалан, прессингга катта эътибор берадиган жамоалар 90 дақиқа шундай ўйнай олишмайди. Баъзида бироз ортга қайтиш ёки ўртада, таянч ҳудудида рақибни кутиб олиш керак бўлиб қолади. Биз эса йигитлардан майдоннинг исталган нуқтасида рақибларга босим қилиш кераклигини тушунтиряпмиз. Менимча термадагилар ҳам бу ўйинлардан нималар истаганини билишади. Уларда ҳам, бизда ҳам куч қолмаган деб бўлмайди. Рақиб ҳам бор, улар қараб туришмайди ва ўз вазиятларини яратишади. Барчани айта олмайман, бироқ умуман олганда жамоанинг жисмоний тайёргарлиги яхши ҳолатда. Ҳозир 90 дақиқа мобайнида юқори темпда ўйнай олишимиз мумкин. Бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилгандан кейин босим остида қолиш, энди бу жисмоний эмас, рухий босимга киради. 

- Ноқулай рақиб деган факторга ишонасизми? "Локомотив" 7 йил деганда "Қўқон-1912"ни ўз майдонида мағлуб этди.

- Қачонки ўйинларга тайёрланаётганда рақибнинг ўйинини томоша қилиб туриб, бундай ҳолатдан фойдаланиш керак, бунисидан ҳам деган фикрлар келади. Майдонга чиққанда эса жамоалар бошқача ўйин намойиш қилишади. "Локомотив"га қарши эса рақиблар икки карра юқори куч билан ўйнашади. Умуман олганда биз Суперлига даражасидаги клубмиз. Рақибларнинг икки-уч карра юқори рух билан ўйнашининг сабаблари бор. Чунки биз чемпион бўлганмиз, Ўзбекистон футболидаги грандлардан бири ҳисобланамиз. Шу сабабли ўйинлар оғир ўтяпти. Етти йил деганда ғалаба... Миямга ўтган мавсумда "Қўқон-1912"дан учралган мағлубият келди. Ўшанда улар икки зарба бериб, икки гол урганди. Ўшанда ҳам мағлуб бўлишимиз керак эди деб ҳисобламайман. Балки, улар ростдан ҳам ноқулай рақиб бўлгандир.

- Маруф Жумаевнинг захирадан майдонга тушиб, бир дақиқадаёқ гол ургани ҳақида нима дейсиз?

- Гап йўқ, браво. Яхши ўзгариш бўлди. Жамоа ўйинини кучайтирди.

- Бугун гол ва ассист қайд этган Абубакир-Ризо Турдиалиев "Локомотив"нинг биринчи даврадаги ўйинни қанчалик ўзгартира олди?

- Бизга яхши таянч ярим ҳимоячиси керак бўлганди. Чунки мавсум бошида биз Боян Найденовга катта умид боғлагандик. Бироқ унинг саломатлиги сабабли биринчи даврада ишлар жойида бўлмади. Тўпиғидаги жароҳати боис иккинчи даврани ҳам захирада бошлади. Шу сабабли бизда таянч ярим ҳимоячиси керак бўлганди. Абубакир-Ризо варианти чиққанидан кейин имкониятдан фойдаланиб қолдик. Уни Суперлиганинг кўплаб клублари ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилди. У жамоани яхшигина кучайтира олди, ҳимояга мустаҳкамлик қўшди. У аста-секинлик билан жамоанинг етакчисига айланиб бормоқда.

- Боян Найденовни "Локомотив"нинг провал трансфери деса бўладими? У жамоага келгунича жароҳати бўлган, шартномаси бўлгани учун уни кетказиб юбора олишмаган.

- Бундай дея олмайман. Чунки у жамоага катта фойда келтира олди. Жароҳат эса барчада бўлиши мумкин. Барчаси жароҳатнинг қанчалик жиддийлигига боғлиқ. Уни тиббий кўрикдан ўтказдик, жароҳати унчалик жиддий бўлиб чиқмади. Даволанди ва иккинчи турданоқ сафга қайтди. Шу орқали у биринчи давра охиригача жамоанинг фойдали футболчиси бўлиб турди. Ҳали мавсум якунигача 5та ўйинимиз бор. У ҳали жамоага кўп ёрдам беради. Демак, унинг трансфери провал бўлмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика